«Volocopter» компанияси 2021 йилдан бошлаб учар таксиларни истеъмолга чиқаради…

0

 

Шу ҳақда компания мутасаддилари расман маълум қилишди. Компания раҳбари Алекс Зосел айтиб ўтдики, кейинги 2-3 йил ичида замонавий технологияларга асосланган ҳолда учар таксилар мукаммалликка эришади. 2021 йилдан бошлаб улар аҳолига хизмат кўрсата бошлайди. Шубҳасиз, учар таксилар ҳозирги кунда барчанинг бош оғриғига айланган автомобиллар тирбандлигидан холи бўлади. Дастлабки йили жами 15 та учар такси йўналишга чиқади. Фақат йўналишлар дастлабки вақтларда чеклаб қўйилади. Таксилар белгиланган йўналишлар орасидагина ҳаракатланади. Бу нарса аҳоли яшаш пунктларида одамларнинг бориш-келиш амалларини янада тезлаштиради.

Фақат бир шарти бор. Учар такси ҳайдовчилари олдиндан учувчилик курсларида ўқишлари керак.

vladtime. ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here