КУН КУЛГИСИ…

0

* * *

Прокурорнинг кабинетига кичкина болани олиб киришди.

Прокурор:

— Ў, биз томонларга кимлар ташриф буюрибди-а!

Болакай:

— Ким бўларди, бувисини ўлдирган одам ташриф буюрди.

* * *

Армандан сўрашди:

— Агар ажойиб Ереван шаҳрига бомба ташлашса нима бўлади?

— Боку ҳам ажойиб шаҳар.

* * *

Икки жинни саёҳатга отланди. Кечқурун улар қора уй қуриб тунамоқчи бўлишди. Бири иккинчисига деди:

— Қора уйни йўл четига қуришимиз керак.

Иккинчиси:

— Жиннимисан? Қора уйни йўл ўртасига қурамиз. Қара, теп-текис экан!

Шундай қилишди. Эрталаб уйғонишса, йўл четида юк машинаси ағанаб ётибди. Иккинчи жинни биринчисига деди:

— Кўрдингми, агар қора уйни йўл четига қурганимизда, анави машина бизни мажақлаб ташлаган бўларди.

* * *

Икки мушук тўтиқушлар қафаси ёнида туриб баҳслашяпти:

— Мен қизилини ейман.

— Нега энди?

— Шериги яшил экан. Ҳали пишмаган кўринади.

* * *

Автобусда.

— Кечирасиз, ҳозир тушасизми?

— Сизга нима?

— Ие, мен тушишим керак.

— Менга нима?

* * *

Бемор врачга уйқусизликдан шикоят қиляпти:

— Масалан, бугун кечаси ўн икки марта уйғондим, шундан кейин умуман ухлай олмадим.

* * *

Тиқилинч автобус ҳайдовчиси йўловчилардан бирини олдинга ўтишга ундади.

Йўловчи:

— Мен манзилимга автобусда етиб олиш учун пул тўлаганман, пиёда кетиш учун эмас!

* * *

Хотин эрига деди:

— Мени жудаям-жудаям ёқимли сўзлар билан эркаланг!

— Оҳ, ўзимнинг шақилдоқ илоним!

* * *

— Оғайни, сен ҳамиша хотинингнинг фикрини маъқуллайсанми?

— Ҳар доим ҳам эмас.

— У бу ишингга қандай муносабат билдиради?

— Ҳеч қанақа. У фикрини маъқулламаслигимни умуман билмайди.

* * *

Аёл дугонасига деди:

— Кеча эрим билан каравотда гаплашиб ўтиргандик. Жуда кулгили иш бўлди.

— Нима бўлди?

— Гаплашиб ўтирсак, бирдан ташқари эшик тақиллаб қолди… Иккаламиз ҳам шоша-пиша шкафга беркиниб олибмиз.

* * *

Жинни пальто кийган ҳолда кўлда чўмиларди. Бошқа бир жинни соҳилдан туриб сўради:

— Нима қиляпсан?

— Пальтомни ювяпман.

— Уйингда кир ювадиган машинанг йўқми?

— Бор, лекин машинада ювсам бошим айланиб кетади.

* * *

Муаллима ўқувчига деди:

— Эшмат, «С» ҳарфини ёзишинг менга ёқмаяпти. Ҳарф худди «е»га ўхшаб қоляпти.

— Сизниям «5» рақамини ёзишингиз менга ёқмайди. Қачон қараса, «2» га ўхшаб қолаверади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here