Ҳордиқ ошхонаси: Иштаҳа очувчи мазали гуляш

0

Керакли масаллиқлар: 500 г гўшт, 2 дона пиёз, 1 ош қошиқ ун, 3 ош қошиқ томат, таъбга кўра туз, лавр барги, зиравор ва кўкатлар.

Тайёрланиши:

1. Гўштни кубик шаклида, пиёзни эса майда тўғранг.

2. Кейин гўштни товадаги қизиб турган ёғда, баланд оловда 5 дақиқа қовуринг.

3. Устидан пиёзни қўшиб, оловни ўртача қилинг ва 5 дақиқа аралаштиринг. Қовуриш давомида туз,  кашнич ва зираворларни таъбга кўра қўшинг.

4. Зираворлар аралашиб, пиёз ва гўшт билан битта массани ҳосил қилгач, 1 қошиқ ун солиб, аралаштиринг-да, 2 дақиқа паст оловда қовургач, томатни қўшинг.

5. Энг сўнгида устидан 3 стакан сув ёки бульон қуйинг-да, лавр барги қўшиб, оловни пастлатиб, қопқоқни ёпинг.

6. 1,5 соат ўтгач, оловни ўчиринг ва таомни сузиб, кўкатлар билан дастурхонга тортинг.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here