Йўталнинг давоси — карам

0

Бошидан ўтган табиб

Ўзим ҳамшираман. Қизим ҳам ҳамшира. Ўтган йил кузда қизим шамоллаб, иситмалаб ётиб қолди. Уйга шифокор чақирдик. Ёзилган рецепт бўйича дори-дармон олдик. Қизим тузалиб, ишга чиқди. Аммо ҳадеганда йўтали кетавермади. Шундай кунларнинг бирида ишдан қайтаётиб, қизимни яна йўтал тутиб қолди. Унинг тинимсиз йўталишини кўрган бир танишим йўтални кетказиш йўлини айтди. Унинг маслаҳати билан карам сотиб олдим. Кейин карамнинг бир бўлагини тўғраб, озроқ асал билан бирга яхшилаб қайнатдим. Тайёр бўлган қайнатмани бир идишга солиб, ҳар куни уч маҳал бир чой қошиқдан бера бошладим. Буни қарангки, қизимнинг йўтали бир ҳафтада таққа тўхтади.

Ақида САМАДОВА

Тошкент шаҳри

(“7 Мўъжиза” хазинасидан)

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: