«Бахт қасри» сериали ҳақида сиз билмаган фактлар

0

 

Сериалда телеюлдузлар суратга тушган

Сериал юлдузли таркиби билан ҳам томошабинлар эътиборини тортди. «Бахт қасри»да бош ролларни Гурмит Чаудхари (Яш) ва Кратика Сенгар (Арти) ижро этди.

Чаудхари Ҳиндистоннинг энг яхши телеактёрлари ўнлигидан жой олган. Оммабоп лойиҳадаги иштироки уни янада машҳур қилди.

Сенгар — «Қиролича Жханси» («Ek Veer Stree Ki Kahaani… Jhansi Ki Rani», 2010) тарихий сериалида Лфакшми-баи — Ҳиндистоннинг британларга қарши курашган миллий қаҳрамон аёлини ўйнагандан сўнг танилди.

Сценарийга бадиий асарлар
ва Болливуд таъсир қилган

Телесериал ижодкорлари сценарийни ёзаётганда, бадиий манбалар ва Болливуд фильмларидан фаол фойдаланишган. Хусусан, сюжетда Осиё давлатларида машҳур бўлган «Лайли ва Мажнун» достонининг таъсири сезилади. «Бахт қасри» қаҳрамонларидан бири ҳатто бош қаҳрамонлар Яш ва Артини «замонамизнинг Лайли ва Мажнуни» деб атайди. Сериалдаги аксар романтик саҳналар машҳур ҳинд фильмлари — «Ўғирланмаган келин», «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади», «Гоҳи шодлик, гоҳи ғам»даги саҳналарга ўхшайди. Телесериал муаллифлари Болливуд хити — «Биз ҳамиша биргамиз» (1999) фильмидан ҳам илҳомланишган.

 

Сюжет марказида — қайнона
ва келиннинг ўзига хос муносабати

Сюжет бўйича бош қаҳрамон Артини биринчи эри Прашант янги туғилган чақалоғи билан ташлаб, бошқа аёлнинг ёнига кетади. Арти Прашантнинг онаси Шобха билан яхши муносабатда бўлади, Шобха ҳам уни ўз қизидек яхши кўради. Прашантнинг ота-онаси уни уйдан ҳайдаб, келиннинг ёнини олади. Артига чин дилдан бахт тилаган Шобха уни иккинчи марта турмушга чиқишга кўндиради. Келинига бу борада ёрдам бериш учун ўғлини ўлди, деб эълон қилади. Бир неча йилдан сўнг Прашант яна ота-онасининг уйида пайдо бўлганда, онаси уни «Мен учун ўлгансан», деб қарғайди. Буларнинг бари ҳинд жамоатчилиги учун ноодатий, чунки оила доим ўғилнинг ёнини олади.

 

Сериалда Болливуд юлдузлари кўриниш беради

«Бахт қасри»да Болливуд юлдузлари — Карина Капур ва Ранбир Капур ҳам суратга тушган. Тўғри, улар фақат бир нечта қисмда кўриниш беради. Телелойиҳанинг реклама кампаниясида Шоҳрух Хоннинг ўзи иштирок этди. Болливуд қироли телесериал промороликларидан бирида суратга тушди.

 

Муҳим ижтимоий муаммо
тилга олинади

Сюжет асосида — иккинчи никоҳ масаласи. Ҳиндистонда ажрашган ёки бева қолган аёлнинг яна турмушга чиқиши қийин. Бир пайтлар бу буткул тақиқланган эди. Ҳозир вазият ўзгарган. Шундай бўлса-да, бу мамлакатда анъанавий қарашлар жуда кучли, жамоатчилик ҳали ҳам иккинчи марта турмушга чиқишга қарор қилган аёлни қоралайди.

 

Кўплаб мукофотларни қўлга киритган

«Бахт қасри» 2012 йилда экранга чиқиши билан фақат «Zee TV» эмас, умуман, ҳинд телевидениесининг энг рейтинги баланд лойиҳасига айланди. Сериал кўплаб нуфузли мукофотларни олишга муваффақ бўлди. Энг яхши режиссёр сифатида Хемант Прабху «Zee Gold Award»ни қўлга киритди. Бош роль ижрочилари — Гурмит Чаудхари ва Кратика Сенгар телевидениенинг энг машҳур жуфтлиги деб эътироф этилган. Актрисани «Zee Rishtey Awards» маросимида энг яхши келин сифатида ҳам тақдирлашди.

 

 

Ҳордиқ газетасидан олинди

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here