Ҳордиқ ошхонаси: Туркча ширинлик «Ревани»

0

Керакли масаллиқлар: 4 дона тухум, 1 стакан қатиқ, 1 стакан кунгабоқар ёғи, 2 стакан ун, 1 стакан манний ёрмаси, 1 стакан шакар, 10 г ош содаси ва бироз майдаланган лимон пўсти.

Шарбати учун: 1,5 стакан сув, 4 стакан шакар, яримта лимон суви.

Тайёрланиши:

1. Шарбатни қайнатиб, совитишга қўйинг, чунки нонни тайёрлагунча шарбат илиқ бўлиши керак.

2. Тухум ва шакарни миксерда аралаштиринг.

3. Кейин қатиқ, ёғ, ун, манний ёрмаси ва энг охирида ош содани солиб, яхшилаб қориштиринг.

4. Листни ёғлаб, тайёр суюқ хамирни ёйинг ва қизиган газ печида усти яхши қизаргунча пиширинг. 180 даражада 40 дақиқа пастки қаватини қолдиринг.

5. Ширинликни газ печидан олгач, истаган шаклингизда кесинг ва илиган шарбатни нон совимасидан ҳамма жойига тенг қилиб тўкинг-да, 1 соатча шарбатини шимишини кутинг.

6. Ширинлик тайёр бўлгач, устига қанд упаси ёки майдаланган ёнғоқдан сепиб, дастурхонга тортинг.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here