Ҳордиқ ошхонаси: Қоринли салат

0

Керакли масаллиқлар: 500 г қорин, 2 дона бодринг, 200 г сабзили салат, 2 бўлак саримсоқ, 100 г ёғ, 1 чой қошиқ туз, 0,5 чой қошиқ шакар, 1 чой қошиқ 70 фоизли сирка ва 1 чой қошиқ майдаланган қизил қалампир.

Тайёрланиши:

1. Энг аввало, қоринни тозалаб, пишгунича қайнатинг.

2. Қорин пишгунча пиёзни майда, бодрингни сомонча шаклида тўғранг.

3. Пиёзни кўп қизартирмай қовургач, ёғини сиздириб олинг.

4. Қоринни ингичка, саримсоқни эса майда қилиб тўғранг, сўнг туз, шакар ва қалампир қўшиб аралаштиринг.

5. Кейин масаллиқларни яхшилаб қориштиринг.

6. Ёғни қиздириб салат устига қуйинг, сиркани қўшинг ва яна аралаштиринг.

7. Энг сўнгида идишнинг қопқоғини ёпиб, 6 соатча қолдиринг. Кейин музлаткичга қўйинг-да, исталган вақтда керагича олиб, истеъмол қилинг.

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here