“Терминал” филми ҳақида ғаройиб фактлар

0

 

Стивен Спилбергнинг “Терминал” филми ёдингизда бўлса керак. Ажойиб филм. Катта экранларга 2004 йилда чиққан. Бош рол – Виктор Новорскийни Том Ҳенкс маромига етказган.
Гап шундаки, филмдаги Кракоза номли давлат уйдурма. Филмда Кракоза деган давлат фуқароси Виктор Новорский Ню-Ёркка келади. У самолётда пайтидаёқ Кракозада давлат тўнтариши бўлиб, сиёсат тубдан ўзгариб кетади. Ню-Ёркка келиб қўнган Новорский аеропорт ичида қолиб кетади. Сабаби, эндиликда Кракоза номли давлат тугатилган, табиийки, АҚШ қонунларига мувофиқ, энди унинг паспорти – назорат кенгаши ҳулосасига кўра яроқсиз эди.

Виктор Новорский Ню-Ёрк ҳаво йўллари аеропортида – ҳалқаро рейслар терминалида қолади: на ўз юртига қайта олади, на АҚШга кира олади. Шу тариқа у бир неча йил мобайнида терминалда яшаб юради.

Филм деярли реал воқеалар асосига қурилган. Виктор Новорский образи – Эрон фуқароси Меҳрон Карим Носирий ҳаётидан кўчирилган.

Меҳрон Носирий 1988 йилнинг 26 августидан 2006 йилнинг июн ойигача Шарл де Голл номли Париж Халқаро аеропорти терминалида яшаган.

Меҳрон Носирий 1977 йилда эрон шоҳи Муҳаммад Ризо ҳукуматига қарши митингларда актив бўлган. Таъқиблардан ўзини асраш учун европага қочишга қарор қилади. 1981 йилда Белгиядан соёсий қўним топади. 1986 йилда Носирий Глазгога кетади. 1988 йилда Франсияга келади ва бу ердан Лондонга парвоз қилмоқчи бўлади. Аммо…

Парижда унинг ҳамёнини ўғирлашади. Аксига олиб унинг шахсини тасдиқлаши мумкин бўлган барча ҳужжатлар ҳамёнда эди. Шунга қарамай, Носирий Лондонга учадиган авиарейсга минишни уддалай олади. Бироқ Лондонда – Гитроу ҳаво йўлларида у паспорт назоратидан ўта олмайди. Натижада уни ортга – Шарл де Голл аеропортига қайтариб юборишади.

Ана шундан сўнг Носирийнинг аеропорт терминалидаги ҳаёти бошланади. Филмдаги эпизодик сахналар ҳам реал ҳаётда деярли содир бўлган. Масалан, йўловчиларнинг хизматини қилиб пул топиши, бутун аеропорт ходимлари олдида катта ҳурмат ва шуҳратга эришиши, аеропорт раҳбарияти билан чиқишолмаслиги ва шу каби бир қанча ходисалар ҳаётда содир бўлган. Ҳатто Носирий бир қ2анча газета ва журналларга интервюлар ҳам берган.

1998 йилда у ёллаган адвокат гарчи унинг паспорти муаммосини ҳал этган бўлса-да, Носирий терминални тарк этишни истамайди. Бундан ташқари у китоб ўқиб, кундалик ёзиш билан ҳам шуғулланган. Филм сенаийси айнан унинг кундалиги асосида ёзилган. 2006 йилда Носирий медитсинада кам учрайдиган касалликка чалиниб, шифохонага ётқизилади. 2007 йилнинг январида буткул соғайиб, ватанига қайтарилади. Бироқ у яна Парижга қайтиб, ўша аеропорт ёнидаги меҳмонхонага жойлашади.

Ҳумоюн тайёрлади

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here