Рамзан Қодиров: Асосийси – Мирзиёев ўз халқини, Ватанини севади

0

Рамзан Қодиров ўзининг Instagramдаги саҳифасида Шавкат Мирзиёевни табриклаб Ўзбекистон президентига ўзининг яхши ниятларини изҳор этди.

“Мен ислом дунёсининг буюк сиёсий арбоби, Шавкат Миромонович билан таниш эканимдан хурсандман. У киши ўз юртини гуллаб яшнаётган маконга айлантириш учун, бой тажриба, кучли ирода ва самимий иштиёққа эга. Шавкат Миромонович ўн уч йил ҳукуматни бошқарган, иқтисодни ва мамлакатнинг муаммоларин яхши тушунади ва уларни ҳал қилиш йўлини билади. Асосийси – Мирзиёев ўз халқини, Ватанини севади ва Ўзбекистоннинг олдинги шон-шуҳратини қайта тиклаш учун барча куч ва билимларини ишлатишга тайёр”, — деди Қодиров.

Чеченистон раҳбари айтишига қараганда, у Ўзбекистонга  бўлган ташрифи давомида Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси ёдгорликларини сақлаб қолишга бўлган саъй-ҳаракатларини чуқур ҳис қилган.

“Ўзбекистон халқининг руҳи барча соҳаларда кўтарилаётгани сезилиб турибди – иқтисодда, ижтимоий ҳаётда, спортда, адабиётда ва санъатда. Ишончим комилки, халқларимиз орасидаги муносабатлар кундан-кунга кенгайиб ва мустаҳкамланиб боради!”, — деб сўзига якун ясади Чеченистон раҳбари.

 

manba: asr.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: