3та ўзбекистонлик билан бирга ўйнаган франциялик футболчи ПСЖга ўтиши мумкин

0

Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Жазира» клуби хавбеки Лассана Диарра яна Франция чемпионатига қайтиши мумкин.

Paris United нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли франциялик футболчига ПСЖ клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ушбу трансфер яқин вақтлар ичида амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Диарра ўз вақтида Махачкаланинг “Анжи” клубида (2012-2013) ҳамюртимиз Одил Аҳмедов билан, кейинроқ эса Москванинг “Локомотив” клубида (2013-2014) терма жамоамиз ҳимоячиси Виталий Денисов билан бирга тўп сурган. Айни дамда эса “Ал-Жазира”да яна бир ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов билан бирга ҳаракат қилиб келмоқда.

 

manba: sport.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here