Ўзбекистонлик автомойка ишчиси Шер Мамазулунов кикбоксинг спорт турининг «TNA» версияси бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритди… (ВИДЕО)

0

 

Маълумки, ушбу версияда фақат зарба техникасидан фойдаланган ҳолда жанг олиб бориш талаб этилади. «Vityaz Fight» жамоаси таркибида мусобақаларда қатнашган ҳамюртимиз Шер Мамазулунов россиялик рақиби Дмитрий Меньшиковни очколар бўйича мағлубиятга учратиб, мутлақ жаҳон чемпионига айланди.

— Жанг жуда кескин ўтишини олдиндан сезгандим, — деди Шер. — Аммо мен ушбу жангга ҳар жиҳатдан тайёр эдим…

Ажабланарлиси, Шер кикбоксинг бўйича машғулотлар ўтказиш, чемпионатларга тайёрланиш билан бир вақтда автомойкада ҳам ишлайди. Ўзининг айтишича, бу нарса унга сира халал бермайди.

Биз ҳам ҳамюртимиз Шер Мамазулуновни жаҳон чемпиони деган юксак номга сазовор бўлгани билан чин кўнгилдан муборакбод этиб қоламиз.

«Чемпионат»

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here