Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 22 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингизнинг ярми хотиржамликда ўтади. Аммо куннинг иккинчи ярмида ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз кутилади. Ишга нисбатан масъулият билан ёндоша олсангиз, албатта муддатидан олдин якунлайсиз. Яқинларингизга ҳам жиддий муносабатда бўлинг, уларнинг ҳеч бирини эътибордан четда қолдирманг. Айниқса, қайсидир бирига ваъда берган бўлсангиз, ваъдангизнинг устидан чиқишингиз зарур. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

22 декабр куни ҳеч ким билан, ҳеч нарса билан қизиқмас кайфиятда бўласиз. Фақат ўз манфаатларингизнигина кўра бошлайсиз. Тўғри қиласиз. Аввал ўз муаммоларингизни ижобий ҳал этиб олишга ҳақлисиз. Тақдирдан катта совғалар кутиб овора бўлманг, яхшиси борига шукр қилинг ва шахсий ҳаётингизни янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугунги кун барча истак ва орзуларингизга қарама-қарши тарзда кечиши мумкин. Аммо қўл қовуштириб ўтиришингиз ҳам тўғри бўлмайди. Вазиятга мослашиш тараддудида бўлинг. Керак бўлса, чегарадан чиқинг. Оиласизлар учун муҳаббат ва романтика эшиклари катта очиқ. Кечқурун энг яқин дўстлардан бири сизга қувончли хабар айтиб кайфиятингиз чоғланишига сабабчи бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

22 декабрда ўзингизга ташқаридан бир разм солиб қўйсангиз, зиён қилмасди. Бу ишда ва ҳаётда жиддий хатоликларга йўл қўймаслигингиз учун туртки вазифасини ўтайди. Даромад мўмай бўлишини хоҳласангиз, ишдан қочманг. Зиммангизга юкланган барча вазифаларни тўлиқ адо этинг. Бироқ янги режаларни бошқа кунга қолдиринг. Атрофдагилар билан дипломатларча муносабатда бўлинг. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кун давомида керагича муваффақиятларга эришишингиз кутилади. Жамиятда ўз ҳурматингизга эга бўлиш учун елиб-югурасиз. Бу югуришлар натижасиз қолмайди албатта. Куннинг иккинчи ярмида кимдир сизга бекитиқча фитна уюштириши кутилмоқда. Сергакликни қўлдан берманг. Саломатлигингизни эринмасдан кун бўйи назорат қила боринг. Кечқурун зинҳор олис сафарга отланманг. Муваффақиятсизликка учрашингиз эҳтимоли бор.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

22 декабрда ҳамкасбларни танқид остига олишингиз, раҳбарият билан баҳслашишингиз сизга фақат зиён келтириши мумкин. Шунинг учун аксини қилинг. Мулойимлик билан муносабат юритсангиз, раҳбарларга гап қайтармасангиз, ишингизни, тирикчилигингизни сақлаб қоласиз. Муҳаббатда оила қурмаганлар сезиларли мушкулотларга рўбарў бўлишлари кутилади. Саломатлигингизни авайлаб асранг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Анчадан бери омад қуши елкангизга қўнишини орзу қилардингиз. Мана, ниҳоят ўша кун келди. Бугун омад қуши хизматингизда бўлади иншооллоҳ. Ишхонада нафақат раҳбар ва ҳамкасблар, балки сизга азалдан ҳасад қилиб келганлар ҳам мақтовлар ёғдиради. Молиявий масалада баъзи чалкашликлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо муаммони дўстлардан бири албатта ижобий ҳал қилиб беради. Жисмоний ҳолатингиз, саломатлигингизнинг меъёрда бўлиши кайфиятингиз билан боғлиқ бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

22 декабр куни кун сиз учун жуда оғир кечиши кутилмоқда. Тижоратчи бўлсангиз, кун бўйи рақобатчилар асабингизга тегиб зериктиради. Муҳаббатда ҳам тўсиқлар керагича топилади. Жуфтингиз билан чин кўнгилдан гаплашиб, муносабатларга ойдинлик киритиб олинг. Сиз тунда, ҳаво очиқ бўлса, ой нури ҳамроҳлигида сайр қилинг. Бу сайр сизга ҳар тарафлама фойда беради. Ойдинда ўтказган ҳар бир дақиқангиз романтикага бой бўлиши тайин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ўзгаларнинг ёрдамига эмас, ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Ишда аниқ бир мақсадни кўзлаб қўйган бўлсангиз, ортга чекинманг. Йўқса, мукофот пулини бошқа ҳамкасблар илиб кетиши мумкин. Қон босимингизни тез-тез ўлчатиб туринг. Овқатланишда режимга риоя қилинг. Ёмон одамларга қўшилишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Кечқурун зиёфатга чақирсалар борманг, кўнгилсизликка дуч келишингиз хавфи бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

22 декабр куни турли кўнгилсизликлар таъқиб этиши мумкин. Оиладаги муаммолар ҳолдан тойдириши мумкин. Лекин мажбуран бўлса-да, жилмайиб, ҳазил-мутойибага эрк бериб олға қадам ташласангиз, яхши ниятларга етишасиз. Муҳаббатда сизни чексиз қувончли лаҳзалар кутиб қолади. Электр токига ишлайдиган ускуналардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг. Жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Соғлиғингиз панд бера бошласа, куннинг қай вақти бўлишидан қатъи назар врач кўригига йўл олинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Биринчи навбатда бажарилиши керак бўлган ишлар режасини тез фурсатда тузинг-да, ҳаракатни бошлаб юборинг. Бу нафақат сизга, яқинларингизга ҳам шод-хуррамлик ҳадя этади. Ҳеч бир масалага енгил фикрлаган ҳолда муносабат юритманг. Молиявий муаммолар кечқурунга яқин ижобий ҳал бўлади. Бироқ харажатлардан тийилиб турмасангиз бўлмайди. Кечқурун қўшниларнинг бири сиз ҳақингизда миш-миш тарқатганидан огоҳ бўласиз. Ундайларга қарши сукут кўмагида кураш олиб боринг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

22 декабрда шахсий ҳаётингизда ёрқин танаффуслар содир бўлади. Рўзғор икир-чикирларини поёнига етказишни унутманг. Кимгадир ниманидир ваъда қилган бўлсангиз, ваъданинг устидан чиқишингизга тўғри келади. Оиласизлар кечқурун орзусидаги инсонни учратишлари эҳтимолга яқин. Кечқурун олис сафарга отланишдан воз кечинг. Кўнгилсизликка рўбарў бўлишингиз мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here