“Uzbek Tigers” бу мавсум WSB да қатнашадими?

0

Бутун жаҳон бокс серияси (WSB)нинг саккизинчи мавсумига қачон старт берилиши маълум бўлди. Турнир расмий сайтида ёзилишича, янги мавсумга февраль ойининг дастлабки дам олиш кунларида старт берилади.

Мусобақанинг Осиё қитъасидаги турнирида “Аstana Arlans” (Қозоғистон), “China Dragons” (Хитой), “Patriot Boxing Team” ҳамда янги ташкил этилган хинд жамоаси ўрин олишди.

Сўнгги йилларда ўзининг ажойиб натижалари билан юртимиз чарп қўлқоп мухлисларини хушнуд этиб келаётган – “Uzbek Tigers” жамоасининг бу йилги мусобақаларда қатнашиши сўроқ остида турибди.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, жамоамизнинг иштирок этиш ёки этмаслиги январ ойида бўлиб ўтадиган AIBA президентлиги сайловидан сўнг маълум бўлади.

 

manba: sports.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here