Ўзбекистон ФИФА рейтингида юқорилади

0

ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълумот берилган.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойидаги рейтинг ўрнидан икки поғонага юқорилаб 78-ўринга кўтарилган. Ўзбекистон ҳисобида 441 очко мавжуд. Осиё терма жамоалари орасида Ўзбекистон бу сафар 9-ўринга кўтарилди.

Умумий рейтингнинг ТОП-10лигида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Германия, Бразилия ва Португалия терма жамоалари кучли учликни ташкил қилишмоқда. Осиёдан энг юқори ўринда бораётган Эрон терма жамоаси умумий рейтингда 32-ўринда қайд этилган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here