Ҳордиқ ошхонаси: Уйғурча таом

0

Керакли масаллиқлар: 300 г қайнатилган мол гўшти, 200 г қайнатилган қизил ловия, 100 мл ўсимлик ёғи, 50 г ёнғоқ, биттадан помидор ва қизил булғор қалампири, 2-3 бўлак саримсоқ, битта пиёз, бир боғ селдерей, туз, мурч; безак учун: 3 дона тухум, таъбга кўра узум сиркаси.

Тайёрланиши:

1. Ҳалқа шаклида тўғралган пиёзни ўсимлик ёғида қовуринг. Помидорни паррак, булғор қалампирини сомонча шаклида тўғранг. Саримсоқни қирғичдан ўтказинг. Барча масаллиқларни қозонга солиб, 5-8 дақиқа ўртача оловда қовуринг.

2. Қовурилаётган масаллиққа майдаланган кўкат ва қизил ловияни солиб, ярим пиёла сув қуйинг-да, қопқоғини ёпинг. Оловни пасайтириб, 10 дақиқага димланг.

3. Тухумни аталаб, ўсимлик ёғи солинган товада пишириб олинг-да, сомонча шаклида тўғранг.

4. Таом тайёр бўлгач, тозаланган ёнғоқ қўшиб, енгил аралаштирасиз. Сўнг идишларга солиб, устини тухумли қуймоқ билан безатинг. Таомни узум сиркаси билан дастурхонга тортишингиз мумкин.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here