Истеъмолчи аёл журналистга: «Сиз камерасиз келинг. Бу нархлар сизни кўриб қўйилди! Ҳеч қачон нарх тушмаган!»(+Видео)

0

«Бозорда нарх-наво ошса-ошганки, ҳеч қачон тушмаган. Мен солиқчиларга бу ҳақида жуда кўп маротаба айтганман. Масалан, шакар масаласида… Нима учун шакар ўзимизнинг заминда етиштирилади-ю, халқнинг эҳтиёжларини тўла қондиролмайди?»

Бу ҳақда куйиниб гапирган аёл сўзларини тингланг.

Истеъмолчи онахон журналистга: "Сиз камерасиз келинг. Бу нархл…

Истеъмолчи онахон журналистга: "Сиз камерасиз келинг. Бу нархлар сизни кўриб қўйилди! Ҳеч қачон нарх тушмаган!"👇👇👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAER5qxWmdihOpfa1Kg

Опубликовано UZBEK TV 21 декабря 2017 г.

Ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлаётган «нархлар осмон!» масаласи доим авжида. Айниқса, янги йил арафасида бозордаги нарх-наво кескин кўтарилиб кетиши ҳар йили кўплаб норозиликларни келтириб чиқаради.

Аёлнинг сўзларига facebook ижтимоий тармоғида кўплаб инсонлар хайрихоҳлик билдиришган ва шу билан бирга бу масала, барибир, ҳал бўлмаслигини, фақат муҳокамада қолиб кетишини ҳам айтиб ўтишган. Кўплаб одамлар божхона тўловлари қиммат эканлигидан, шу сабабли импорт маҳсулотлар кундан-кунга ошиб бораётганидан нолишмоқда.

Билдирилаётган фикрлар орасида тадбиркор тўлаётган жой ва солиқ пуллари ҳам «отнинг калласи» эканлиги яна бир долзарб муаммо эканлигини айтганлар ҳам бўлди.

 

Моҳигул ДИЁРХЎЖАЕВА

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here