Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 23 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар ой охирига қадар молиявий аҳволингиз яхши бўлиб қолишини истасангиз, бугун харидларни амалга оширишда тежамкор бўлинг. Хоҳишингиз жуда кучли бўлса ҳам иблисни ҳайдаб солинг. Атрофдагилар билан қайси масалада бўлмасин келишиб яшашингизга тўғри келади. Акс ҳолда жанжалдан бошингиз чиқмай қолиши мумкин. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Кечқурун уйда ўтирган ҳолда дам олинг. Кўчага чиқишингиз жароҳатлар ёки кўнгилсизликларга олиб келиши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

23 декабрда ўзингизга бўлган ишончни йўқотмасангиз, ҳар жабҳада ғолиб бўлиб қолаверасиз. Ишхонангиздаги раҳбарлар муваффақиятларингизни ўз вақтида илғаб етишса, қўшимча даромадга ҳам эга бўласиз. Муҳаббатда жуфтингиз ёки танлаганингизнинг энг яхши жиҳатларини ўғринча бўлса-да, ўзлаштириб олинг. Бу сизга фақат фойда келтиради. Кечқурун ҳаво қанчалар совуқ бўлмасин, тоза ҳаво сайрини тарк этманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Қачонлардир сиздан очиқчасига юз ўгирган, сизни одам ўрнида кўрмаган, энг оғир лаҳзаларда жонингизга оро кирмаганлардан бугун маънавий кўмак сўраманг. Гарчи ўшалар сизни сохта ҳурмат ва эътиборга кўмиб ташласалар-да, фикрингиздан қайтманг. Кўнгли қоралардан, ёлғонлардан нари бўлинг. Кечқурун хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Бу сафар давомида ҳам сизга ҳамкорлар панд бериши кутилади. Асабни асранг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

23 декабр куни турли экспериментлар ва таваккалчиликлардан воз кечинг. Бу сизга фақат кўнгилсизликлар ато этади холос. Шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ҳукм суради. Жуфтингизни қандайдир ноанъанавий йўл билан мамнун этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун йога ва медитация билан банд бўлишингиз тавсия этилади. Саломатлигингиз ҳимояга ва парваришга муҳтож. Жиддий хасталиклар зўр келмаслиги учун эътиборли бўлишингизга тўғри келади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Оилангиздагилар сизга ўз фикрларини босим ўтказиш йўли билан сингдиришга ҳаракат қилишади. Баҳслашишингиз шарт эмас, аммо тек ҳам турманг. Тижорат билан боғлиқ операциялар ва молиявий жиҳатдан келишувлар ташкил этиш муваффақиятли кечади. Агар бугун ҳақиқатан омадга эришсангиз, у сизни ҳеч қачон тарк этмайди. Спортзалга бориш ва ҳаммомда чўмилишдан бугунча бош тортинг. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

23 декабр куни ҳар жабҳада омадга эришиб, мўмай даромадга эга бўласиз. Мартабангизни ошириш масаласида аниқ мақсадларни кўзлаган ҳолда олдинга интилишингиз керак бўлади. Арзимас хатолик ҳам сизни бу йўлдан тойдириши мумкин. Ёки бошқа касбни эгаллангки, сих ҳам, кабоб ҳам куймасин. Кечқурун овқатланиш меъёрларига қатъий риоя қилинг. Саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши эҳтимолдан холи эмас.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ишда омад ҳам, қувонч ҳам сизники бўлади. Лекин муаммолар ҳам оз эмас. Сизнинг вазифангиз уларни ҳеч бўлмаганда тенглаштиришдан иборат. Яқинда турмуш қурганлар орасида қарама-қарши фикрлар юзага келиши мумкин. Бу фикрларни ҳам мутаносиб даражага келтиринг. Шунда ишларингиз ўнгидан кела бошлайди. Соғлиғингизга путур етмайди. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилади. Ғурурингиз ер билан яксон қилинишига йўл қўйманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

23 декабрда ҳамкасбларингиздан илгарилаб кетишингиз учун кўп ишлашингизга тўғри келади. Мақсадга етиш йўлида кучни ҳам, имкониятларни ҳам аяб ўтирманг. Муҳаббатда ҳам сизга осон кечмайди. Жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар вақти-вақти билан совуққон тус олиши мумкин. Аммо кечқурунга бориб муаммолар ортга чекинади. Сиз чуқур нафас олиб, хотиржамлик бағрига чўка бошлайсиз. Соғлиғингиз кечқурун панд бера бошлаши эҳтимолга яқин. Қандай бўлмасин, касалга чалинмаслик йўлларини қидиринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бошқа кунлари шу қадар кўп ишладингизки, бироз нафас ростламасангиз, дам олмасангиз, толиқиб қолишингиз турган гап. Ишни маълум муддатга тўхтата туринг. Янги ишга ўтиш ниятингиз бўлса ҳам барибир куч йиғишга, тиниқиб ухлашга эътибор қаратинг. Муҳаббатда оиласиз йигитларнинг баъзилари учун бугунги кун дил изҳорлари кунига айланади. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланишлари кутилмоқда. Ҳасадгўйларга сир бой бера кўрманг. Меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Иммунитетингиз кўтарилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

23 декабр сиз учун сукут кунига айланса ажаб эмас. Шундай экан, эрта уйғонишни бошқа кунга қолдирсангиз ҳам бўлаверади. Ишингиз масаласида ёқимсиз хабар қулоғингизга чалинса, дарров руҳий тушкунликка тушиб кетманг. Шошилмасдан, мулоҳаза билан йўл тутинг. Жараёнларни шошилтирманг. Келажак ҳақида режалар тузишингиз шарт эмас. Ундан кўра саломатлигингизни парваришлаш ҳаракатида бўлинг. Кечқурун сизни яқин қариндошлардан кимдир зиёфатга таклиф этиши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

23 декабр сиз учун биринчи навбатда умидлар кунига айланади. Қолаверса, яқинларингиздан бирини кун давомида оғир вазиятдан олиб чиқишингизга тўғри келади. Вужудингизда мавжуд кучни тежаб сарфласангиз, барча муаммоларни йўқ қилишга етади. Ижодкорлар бугун ажойиб натижаларга эгалик қилишади. Кун бўйи сиз олқишлар ва мақтовлар қуршовида бўласиз. Бир сўз билан айтганда, гўё эртак ва афсоналар мамлакатида яшайсиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

23 декабрда ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингизнинг сири очилади. Атрофдагиларни шу қирраларингиз билан ҳайратга соласиз ва мамнун қиласиз. Севимли хоббингиз ва машғулотингиз ҳам бугун сизга яхшигина даромад олиб келади. Оилалиларни куннинг иккинчи ярмида қувончли лаҳзалар кутиб қолади. Моддий жиҳатдан аҳволингиз яхши. Демак, дўкон айланиб харидларни амалга оширсангиз зиён қилмайди.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here