Ёдгор Саъдиев ўзбек футболидаги ўзгаришлар ҳақида

0

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, ўз вақтида дарвозабон сифатида тўп сурган халқимизнинг севимли актёри Ёдгор Саъдиев «UZREPORT TV» телеканалига берган интервьюсида Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ўз фикрларини билдириб .

«Мана ЎФФга янги раҳбарият келганига 100 кун бўлмоқда. Федерация президенти Умид Аҳмаджоновдан бутун Ўзбекистондаги футбол мухлисларининг умиди катта! Ҳозир миллий чемпионат янги форматга ўтиляпти. Мен очиғини айтаман, менга маъқул бу формат. Нимаси билан маъқул!? Жамоаларнинг орасидаги рақобатнинг кучайишига олиб келади бу нарса. Футбол майдонидаги курашнинг ошишига олиб келади, ана шуниси билан менга жуда маъқул. Энди учрашувлар 4 даврада бўлиб ўтади. Ҳар клуб мана шу 4 давра учрашувларига алоҳида тайёргарлик кўради ва ўйинини кучайтириб олиш имконига эга бўлади. Аввалги 16 та жамоадан иборат формат миллий терма жаомамизнинг Жаҳон чемпионатларига чиқишига таъсири жиҳатидан ўзини оқламади, мени фикримча. Бу мени шахсий, субьектив фикрим.

Муна бу 12 та жамоа энди ўзини устида кўпроқ ишлайди. Про-лигадаги жамоалар Суперлигага чиқиш учун кўпроқ ҳаракат қилишади. Нега? Чунки, жамоалар Суперлигага чиқса, уларнинг таркибидаги футболчиларнинг маошлари албатта ошади ва демак бу ерда ҳар томонлама манфаат ва қизиқишлар ҳисобга олинган. Шу билан биргаликда бу формат, бизнинг миллий терма жамоамизнинг шаклланишига ҳам ижобий таъсир қилади деган умидларимиз бор.

Мен ўйлайманки, бу ўйланган лойиҳалар жуда ҳам пишиқ ва ўзбек футболини жаҳон ареналарига олиб чиқиш учун қилинаётган ишлардан бири ҳисобланади.

Минг афсус, биз 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон байроғи ҳам ҳилпирайди деб умид қилгандик, бу бизга насиб этмади. Биз энди Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги лойиҳалар ўз самарасини беради, деб ният қиламиз».

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here