Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 25 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз енгил кечмайди, аммо қизиқарли ҳодисаларга бой бўлади. Атрофдагиларнинг эътиборида бўласиз. Ҳамма сизни олқишлаб, сизга ҳавас қилиб тўймайди. Иш жойингизда ҳамкасбларнинг қайсидир бири рақобатчига айланган бўлса, сиқилманг. Бу ўткинчи. Агар ҳадеб фақат иш, мартабани ошириш ҳақида ўйлайверсангиз, оилангизда катта жанжал юзага келиши мумкин. Кечқурун оила даврасида дам олинг. Илож топсангиз, кичик байрам уюштиринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

25 декабрда сиз билан елкадош бўлиб бирга ишлайдиганлар кўнглига йўл топа билишингиз тавсия этилади. Улар билан бир хил фикрланг, ҳазил-мутойиба ёрдамида кўнгилларини овланг. Бирор манзилга пул жўнатиш зарурати туғилса, жуда сергак туринг. Ишхонангизда муаммо кўзга ташланмайди. Барча ишлар сиз ўйлаган йўлдан кетади. Фақат кечқурун соғлиғингизни назоратдан ўтказиб олишни унутманг. Овқатланишда эҳтиёт бўлинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Эрталаб уйқудан уйғонибоқ олдингизга шундай мақсадни қўйингки, кечгача шу мақсадга етишингиз тайин бўлсин. Муҳаббатда туйғуларга эмас, тафаккурга суяниб иш тутинг. Куннинг иккинчи ярмида шамоллаш, грипп аломатлари кузатилиш хавфи бор. Дарҳол чорасини топинг ва керакли дориларни ичинг. Кечқурун қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишлари кутилади. Албатта розилик билдиринг. Иложи борича эртароқ уйқуга ётишга ҳаракат қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

25 декабр куни хотиржамлик ва гармония сизга ҳамроҳ бўлади. Аммо бундан қувониб бўшашишга ҳам ҳақли эмассиз. Акс ҳолда оғриқ нуқталарингиздан рақобатчилар хабар топиши ва бундан ўз мақсади йўлида фойдаланиши ҳеч гап эмас. Агар бир жойда ўтириб ишлайдиган ишда бўлсангиз, кун давомида зарур гимнастик машқларни бажаришни канда қилманг. Оилавий ҳаётингизда хотиржамлик, аҳиллик ҳукм суради.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

25 декабр арслон буржида таваллуд топганларнинг куни. Шунинг учун руҳни баланд кўтарган ҳолда ҳаракатлар содир этишни бошланг. Кун бўйи муҳаббатнинг ёқимли лаҳзаларидан баҳра олишингиз, қисқа манзилга сафар уюштиришингиз кутилади. Мартабангиз ҳам куннинг иккинчи ярмида ортиши эҳтимолдан холи эмас. Бирор қарорга келишдан олдин албатта яқинларингиз билан маслаҳатлашинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Табиатингизга хос мағрурликни вақтинча бўлса-да четга сура туринг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

25 декабр куни муҳим қарорлар қабул қилишдан тийилинг. Йўқса, ўзингиз ўз оёқларингиз остига тўсиқ ташлаган бўласиз ва шу тўсиқ сизни йиқитиши мумкин. Йирик лойиҳалар тез фурсатда ҳал бўлади. Бироқ майда-чуйда юмушлар асабингизга ўйнаши мумкин. Баъзи оила қурмаганлар ўзидан анча ёши улуғ инсонга кўнгил бериши кутилади. Тақдирингизда туб бурилишлар содир бўлса, сира қўрқманг. Буларнинг барчаси яхшиликка. Сурункали хасталикка чалинганлар одатдагидек дориларини ўз вақтида ичишни унутмасалар бас.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ҳаракатлар содир этишдан олдин яхшилаб фикрланг, мулоҳаза қилинг. Кимдир ишончингизни оқламаган бўлса, хулоса чиқаришга шошилманг. Саломатлик масаласида эса ошқозон-ичак йўлларини назоратдан ўтказиб қўйинг. Кечқурун сизни зиёфатга таклиф этишлари кутилмоқда. Спиртли ичимликларга ружу қўя кўрманг, ана шу ошқозонингизда жиддий муаммолар пайдо бўлишини таъминлайди. Бугун тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

25 декабрда сизни қора ниятли кимсалар ёлғон ва фириб ботқоғига ботиришга ҳаракат қилиб кўришади. Агар ҳушёрликни сусайтирмасангиз, бу курашда сиз ғолиб бўласиз. Акси бўлса, ҳар жиҳатдан сизни синдиришлари ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувлар кутади. Лекин бу фақат оила қурмаганларга тегишли. Кундузи баъзилар ишхонадаги ҳамкасбларнинг биридан қимматбаҳо совға қабул қилиб олиши кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз худди эртаклардагидек шоҳона кечмаса-да, хафа ҳам бўлмайсиз. Кеча охирига етмаган ишлар бўлса, биринчи бўлиб ўша ишларни дўндиринг. Оилангиздагиларнинг барчаси кун бўйи сизни меҳру муҳаббатга чулғаб чарчашмайди. Ана шунда сиз яқинларингиз учун қанчалар азиз эканингизни қалбан ҳис этасиз. Муҳаббатда мулоқотга ҳазил аралаштирманг. Юрак, жигардан шикоятингиз бўлса, парҳез бошлаш ҳақида ҳам ўйлаб кўришингиз лозим.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

25 декабр куни ҳаётингизнинг ҳар жабҳасида қисқа муддатли танаффуслар кузатилади. Лекин молиявий муаммолар чигаллашиб ётибди. Уларни ўзингизга бўйсундириш осон кечмаслиги тайин. Пул масаласида таваккалчилик қилишингиз ярамайди. Муҳаббатда ҳам ҳушёр туринг, жуфтингиз ёки танлаганингизнинг ҳар бир ҳаракатини кузатишдан тийилманг. Фақат Шерлок Холмс даражасига етиш учун ҳаракат қилманг, барибир ета олмайсиз, бунинг сизга кераги ҳам йўқ.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Мартабангиз ошишини истайсиз, шундай эмасми? Демак, шу манзилга олиб борувчи ишларни бажаришда мардоналикка интилинг. Ҳис-туйғуларни жиловда ушлаб тура олсангиз, улар депрессия, асабийликларни нари ҳайдайди. Улар туфайлигина боши берк кўчада қолиб кетмайсиз. Кечқурун дўстлар билан учрашиб кўнгил ёзишингиз, қизиқарли суҳбатлар қуришингиз кутилади. Оилали бўлсангиз, жуфтингизни ранжитадиган гапларни гапириб қўйишдан тийилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

25 декабрда кун бўйи янги йил байрамига тайёргарлик кўриш билан банд бўлишингиз мумкин. Совғалар хариди, уйдаги майда-чуйда юмушлар кечгача сизни ҳолдан тойдириши тайин. Лекин бундан қўрқманг. Толиқишларингиз ёқимли кечади. Молиявий муаммоларни ҳам йўл-йўлакай бартараф эта боришингиз тавсия қилинади. Шу масалада заррача имкон туғилса, дарров ўзлаштириш пайида бўлинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here