Ҳордиқ ошхонаси: Соусли сомса

0

Керакли масаллиқлар (хамир учун): 400 г ун, 1 стакан помидор шарбати, 80 мл ўсимлик ёғи.

Қиймасига: 400 г қийма, 2-3 дона пиёз, 1 боғ селдерей, туз, қора мурч, седана уруғи.

Устига сепишга: тухум сариғи, писта мағзи.

Тайёрланиши:

1. Помидор шарбатига бир чимдим туз солинг. Ўсимлик ёғи ва ун қўшиб, хамир қоринг. Тайёр бўлгач, хамирни целлофанга ўраб, 15 дақиқага музлаткичга қўйинг.

2. Гўшт қиймасига майда тўғралган пиёз ва селдерей кўкатини қўшиб, зираворлар билан таъмини ростланг.

3. Тинган хамирдан кичик зувалачалар ясанг. Ҳар бирини юпқалаб ёйиб, ўртасига қийма солинг. Сўнг учбурчак шаклда тугинг.

4. Тугилган сомсаларни ёғланган листга жойлаб, юзига аталанган тухум суртинг ва писта мағзи билан безатинг. Сомсалар 180 даражада қиздирилган газ печида 35-40 дақиқада тайёр бўлади.

 

Ҳордиқ газетасидан олинди

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here