Португалиялик футболчи 20 ёшида вафот этди

0

Португалиянинг “Боавишта” клуби ҳужумчиси Эду Феррейра 20 ёшида ҳаёт билан видолашди. Бу ҳақда “Боавишта” клуби Матбуот хизмати кеча, 24 декабрь куни хабар берди.

Маълум бўлишича, футболчига 2016 йилнинг ноябрь ойида саратон ташхиси қўйилганди.

Эду шундан сўнг спортчилик фаолиятини тўхтатиб, саратон билан курашиб келди.

“Ҳа, Эду кетди, бироқ у бизнинг қалбимизни ҳеч қачон тарк этмайди! Бугун осмонда яна бир юлдуз пайдо бўлди.

Эду, охиратинг обод бўлсин!”, дея ёзади “Боавишта” клуби Матбуот хизмати.

Маълумот учун, “Боавишта” футболчини қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида декабрь ойининг илк кунлари у билан амалдаги шартномани яна бир мавсумга узайтирганди.

 

manba: qalampir.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here