Қайнота ўз келинига шилқимлик қилди. Эр эса… (видео)

3

“Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узатилинадиган “Учбурчак” ток-шоусининг ҳар галги сони томошабинларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. 4 яшар қизчани урган ота воқеасини эфирга олиб чиққан журналистлар Нозима Воҳидова ҳамда Нилуфар Умрзоқова бу сафар унданда жирканч воқеани омма муҳокамасига тақдим этдилар, деб ёзмоқда Қалампир нашри.

Дастурнинг навбатдаги сонида Тошкент шаҳрида истиқомат қилиб келаётган Мухлиса исмли келинчак бош қаҳрамон сифатида иштирок этиб, 64 ёшли қайнотаси унга шилқимлик қилганини сўзлаб беради.

Келинчакка кўра, қайнонатаси уни қачонлардир кийимсиз ҳолатдан кўрган, шундай сўнг уйи деразасидан уни пойлайдиган бўлиб қолган. Вақт ўтган сайин “илиқ муносабат”ини ошкора кўрсатишга ҳаракат қилган ва келинининг қўлидан ўпмоқчи бўлган.

Бир неча бор кузатилган шунга ўхшаш ҳолатлардан сўнг, келинчак бор гапни ўз оила аъзоларига, турмуш ўртоғига сўзлаб берган.

Авваллига қайнота бўлиб ўтган воқеаларни рад этган, орадан вақт ўтиб, у барчасини бўйнига олган.

Айни дамда гулдек оила ажралиш остонасида турибди. Маҳалла фуқаролар йиғини оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда, бироқ… Келинчак эса ор-номуси учун курашмоқда.

Лавҳани томоша қилинг, хулоса сиздан.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

3 ФИКРЛАР

  1. Ушбу каби масалалар телевиденияга чиқариб мухокама қилиш умуман кераги, овоза қилмасдан махалла фаоллари иштирокида муаммони ечимини топиш керак эди. Бу нима деган гап. Бунака кўрсатувлар бизга кераги йук. Биз ўзбекмиз, америка ёки европа эмасмиз……..

  2. Махалла йичолмагандаги кийин нима килиш керак агар махалла йчимини топганда бу келинчак курсатувга чиқмаган буларди

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here