Тўфон образини жонлантирган актёр билан танишинг

0

«Севги изтироби» сериали нафақат кўплаб мухлисларнинг севимли сериали, балки иқтидорли ижодкорларни тақдим эта олган лойиҳалардан бири ҳамдир.

Бу актёр сериалда бош қаҳрамонни талқин этмаган. Лекин иқтидори туфайли тезда томошабинлар назарига туша олди. Сериалда Тўфон ролини актёр Али Бурак Жейлан ижро этган бўлиб, у ҳам турк кино санъатининг ёш актёрларидан.

Али Бурак Жейлан 1991 йил 26 майда Туркиянинг Истанбул шаҳрида дунёга келган. Ўрта мактабни тамомлагач, Кожаэле университетига ўқишга кирган. Болалигида от спортига жуда қизиққани учун университетнинг отларни ўрганувчи бўлимига ҳужжат топширган.

Ўқишни тугатгач, иш топишга қийналган ва бу орада актёрликка қизиқиб қолган. Бўлажак актёр чиройли ташқи кўриниши ҳамда кўк кўзлари билан режиссёрларнинг эътиборини торта олган. «Севги изтироби» Алининг дебют иши. Актёрлик билан жиддий шуғулланишга қарор қилгач, Осман Ягмурдели санъат мактабида актёрлик маҳоратидан дарс олишни бошлайди.

«Севги изтироби»дан сўнг мухлислар эътиборига тушади. Ҳозирда актёр «Шифокор» номли сериалда бош қаҳрамонлардан бирини талқин этмоқда. Бундан ташқари, иқтидорли актёр «Бахтсиз қасос» номли спектаклида ҳам ўз маҳоратини намойиш эта олди.

Али Бурак ҳали бўйдоқ. Қизларнинг ёқимтойига айланиб улгурган бўлса-да, унинг севгилиси борлиги ҳақидаги хабар ҳали ҳеч қайси ОАВда чиқмаган. Ҳозирда актёр бутун эътиборини ижодга қаратган.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here