Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 26 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Барча ишларингиз бароридан келишини истасангиз, кун бўйи хотиржамликни ўзингизда сақлаб қолинг. Ишхонангиздаги ҳамкасбларнинг баъзилари сизни танқид остига олиши мумкин. Сиз уларга фақат сукут сақлаш билан жавоб беринг. Оилавий ҳаётингизда ҳам баъзи кичик кўнгилсизликлар кузатилиши кутилади. Бу жараёнга ҳазил ёрдамида муносабат билдирсангиз, асабларингизга путур етмайди. Кечқурун оила даврасида дам олинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

26 декабрда дўстлар, қариндошлар билан келишиш, бир хил фикрлаш сизга осон кечмайди. Илож қанча, буни ҳаёт деб қўйибди. Бундай лаҳзаларда қайсарлик, қатъият фақат зиён етказади. Олис сафарга отланганлар учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Йўлингизда муаммо ва тўсиқлар умуман кўзга ташланмайди. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстингиз сизга кутилмаган совға ҳадя этиши кутилади. Шамоллашдан, грипп юқтиришдан сақланинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Нимаики қилсангиз, қандай юмушни бажарсангиз ҳам мустақил бўлинг. Атрофдагиларнинг маслаҳатларига ҳам қулоқ тутиб ўтирманг. Бугун асло рўзғор ускуналари, компьютер ва телефон сотиб олманг, чув тушиб қоласиз. Сотиб олган буюмларингиз узоққа бормай бузилади. Тадбиркорлар энг муҳим ҳужжатларни имзолаш чоғида жиддий муаммоларга дуч келишлари мумкин. Кечқурун эртароқ ухлашга ётинг. Кимдир зиёфатга таклиф этса, борманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

26 декабр куни молиявий муаммолар сизни анча қийналишга, асабийлашишга мажбур этиши мумкин. Лекин эрталабдаёқ ўзингизни яхшиликка тайёрлай билсангиз, бу тўсиқларни осонгина енгиб ўта оласиз. Даромад сиз кутган лаҳзада қўлингизга тушади. Оиласиз бўлсангиз, яқинда кўнглингиздаги инсон билан танишган бўлсангиз, бировларга гапириб қўйманг, кўз тегади. Саломатлигингизни кўз қорачиғингиз каби авайланг ва асранг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун кунингиз анчагина оғир кечиши кутилмоқда. Фавқулодда йўлингиздан чиққан муаммолар режаларни ўзгартиришга мажбур этади. Оиласизларнинг айримлари ўзи ёқтирадиган инсон ҳақида ёқимли хабар эшитишлари эҳтимоли бор. Кун давомида фақат ўзингизни тушунадиган, фикрлаша оладиганлар билан мулоқот қилинг. Аксинча бўлганларни яхшиси айланиб ўтаверинг. Улар сизга асабийликдан бўлак нарсани ҳадя эта олишмайди. Кечқурун ўзингизга яқин бўлган бир инсондан хат олишингиз мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

26 декабрда шундай бир қизиқарли ҳодисага гувоҳ бўласизки, асосий ишлар ҳам ёдингиздан кўтарилиб кетиши ҳеч гап эмас. Ўзингиз ҳурмат қиладиган одамлар ҳақидаги хабарларни тушдан кейин эшитишингиз кутилмоқда. Кечқурун кимлардир сизни меҳмонга таклиф этмоқчи, албатта боринг. Фақат спиртли ичимлик масаласида жиддий ўйлаб кўришингиз лозим. Бу нарсалар одамни иблис йўриғига ташлашдан бошқасига ярамайди.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Қайси жабҳани олманг, бугунги кун сиз учун жуда ёқимли кечади. Оила қуришга улгурмаган йигитларнинг баъзилари айнан 26 декабр куни суйганига кўнглини очади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда ҳам муваффақият сиз томонда бўлади. Хизмат сафарига боришдан воз кечинг. Беҳуда вақт йўқотганингиз қолади. Бугун автомобил сотиб олиш ва таъмирлаш хайрли кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

26 декабрда олдингизда бир олам ташвишлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо сиздаги ирода кучи уларни қисқа муддатда йўқ қилади. Куннинг иккинчи ярмида қариндошларнинг уй-жой билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишингиз керак бўлади. Муҳаббатда бугун омадингиз келмайдиган кўринади. Жуфтингиз билан орангизда жанжал пайдо бўлса, бу жанжални силлиқчасига, дипломатларча бартараф этинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Вужудингиз куч ва имкониятларга лиқ тўла. Бироқ бу кучни бошқаларга сарфламанг. Яхшиси, ўзингизга тегишли ишларни бажаринг-у, яшашда давом этинг. Рашк туфайли жуфтингиз билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кимдир ўз бизнесини очишга аҳд қилган бўлса, бугун айни пайти. Фақат бу ишда қалбингизгагина қулоқ тутинг. Саломатлигингиз кечқурунга бориб панд бера бошлаши мумкин. Бел оғриғи безовта қилиш хавфи бор. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилинг, тушларингиз ширин кечади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

26 декабр куни биринчи навбатда саломатлигингизни назорат остига олишингиз талаб этилади. Эски касалликлар кутилмаганда безовта қила бошлаши мумкин. Бу муаммони врач ёрдамида бартараф этинг. Молиявий масалада у даражада омадингиз келмаса-да, пулсиз қолмайсиз. Қайғуришга ҳожат йўқ. Бугун йирик лойиҳаларга пул тикиш муваффақиятсизлик келтиради. Ҳамкасблар билан илиқ муносабатларни сақлаб қолинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун йирик харажатларни бошдан кечиришингизга тўғри келади. Лекин у жараённи сергаклик билан назорат қилинг. Чунки қўлингизга келиб тушадиган катта пул яқин орада юз кўрсатмайди. Жуфтингиз, танлаганингизнинг туйғуларига қулоқ тутмай туриб, қатъий қарорлар қабул қилманг. Кечқурун спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш сизга фақат завқ бағишлайди. Лекин организмни ҳаддан ташқари жисмонан зўриқтириб ҳам қўйманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

26 декабрда ҳам жисмоний, ҳам руҳий зўриқишларга эрк берманг. Истеъмол қилаётган таомларингизни жиддий назоратда ушланг. Экзотик маҳсулотларни истеъмол қилманг. Жуфтингиз билан мулоқотда сиз учун хотиржамлик жуда зарур бўлади. Айрим дўстларимизни бош ва оёқ оғриғи безовта қилиб ўтиши мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: