Ҳордиқ ошхонаси: Чўққи салати

0

Керакли масаллиқлар: қайнатилган мол гўшти, 4 дона помидор, 2-3 дона бодринг, 1-2 дона олма, 1 дAона қизил булғор қалампири, 1 дона зайтун, бир чимдим кунжут, таъбга кўра туз, мурч ва шивит.

Cоуси учун: кетчуп, 2 ош қошиқ майонез, 3 ош қошиқ аччиқ соус.

Тайёрланиши:

1. Қайнатилган гўшт, бодринг, олма ва қизил булғорни сомонча шаклида тўғранг (агар булғор катта бўлса, яримтаси ҳам етади).

2. Сўнгра кетчуп, майонез ва аччиқ соусни аралаштириб, тўғралган маҳсулотларга қўшинг ва таъбга кўра туз, мурч ҳамда шивитни солиб, яна бир карра қориштиринг. Агар истасангиз, майонез солмасангиз ҳам бўлади.

3. Помидорни юпқа паррак шаклида кесиб, ликопча атрофига териб чиқинг. Бу нафақат салатга таъм, балки ўзгача бир кўриниш беради.

4. Тайёр салатни помидор ўртасига қоя мисол баланд қилиб солинг ва четларини ҳалқа шаклида тўғралган зайтун билан безаб, устига кунжут сепиб, дастурхонга тортинг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here