Келинига шилқимлик қилганликда айбланган қайнотага маҳалла “характеристика” берди

0

Аввалроқ, Тошкент вилоятидан бўлган келин қайнотасининг устидан телевидениега арз қилгани, ушбу ҳолат “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Учбурчак” кўрсатувида муҳокама этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Qalampir.uz маълумотларига кўра, дастурда иштирок этган келин Мухлиса Раҳматова бўлган. У Тошкент вилояти, Чиноз туманида истиқомат қилган.

Келинчакка кўра, қайнотаси уни қачонлардир кийимсиз ҳолатда кўрган, шундан сўнг уйи деразасидан уни пойлайдиган бўлиб қолган. Вақт ўтган сайин “илиқ муносабат”ини ошкора кўрсатишга ҳаракат қилган ва келинининг қўлидан ўпмоқчи бўлган.

Журналистлар Нозима Воҳидова ҳамда Нилуфар Умрзоқова воқеага аниқлик киритиш мақсадида Мухлиса Раҳматова келин бўлиб тушган маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчисини кўрсатувга таклиф қилдилар. Сўз маҳалла маслаҳатчисига берилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси сўз олар экан, айни дамда иш ажримгача етиб борганини, ажрашишга аризани куёв берганини, яраштирув комиссияси икки марта  ёшларни яраштиришга уринганини, бироқ улар Яраштирув комиссияси йиғилишига келмаганликларини маълум қилди.

Маслаҳатчи ўз сўзида давом этиб, Мухлиса Раҳматова келин бўлиб тушган оилага ёмон таъриф бера олмаслигини, бу оилада тартиб-интизом биринчи ўринда экани, туманнинг ибратли оилалариданлигини айтади.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here