Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 27 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунингиз деярли муваффақиятли ўтмаслиги кутилмоқда. Олдиндан тузилган режаларнинг бузилиши, атрофдагиларнинг фавқулодда совуқ муносабати асабларингизни қақшатиши тайин. Бироқ эмоцияни жиловлашингиз керак. Бу дунёда яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам ўткинчи. Эмоция сизга фақат зиён келтиради. Қариндошларингиз маслаҳатидан аччиғингиз чиқмасин. Дўст бўлганликлари учун ҳам улар ачитиб гапиришади. Бу танбеҳ ва маслаҳатлар келажакда сизга фақат фойда келтиради.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

27 декабр куни асосан майда-чуйда юмушларни уддалаш, ҳамкасбларга муаммоларни бартараф этишда ёрдам бериш билан банд бўласиз. Тўғри, сизни бундай ҳолат сира қониқтирмайди. Лекин бошқа илож ҳам йўқ-да. Қолаверса, сиз молиявий инқироздан тез фурсатда чиқиб кетишингиз лозим. Тижорат билан шуғулланадиганлар тезда ўзларига ишончли ҳамкор топишлари тавсия этилади. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, сергак туринг. Саломатлигингизни эҳтиётлаш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Куннинг биринчи ярмида қўлингизга катта миқдорда пул келиб тушиши кутилади. Пулларни яхшиси янги йил байрамига олиб қўйинг. Кун мобайнида шахсий бизнесингизни очиш учун жуда қулай имкониятлар пайдо бўлади. Ишхонангизда эса мартабангиз ошиши кутилади. Раҳбарларингиз сиз бажарган ишдан миннатдор бўлишади. Шу сабаб билан мукофот пулига ҳам эга бўласиз. Кечқурун келажак учун режалар тузиб олишни унутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

27 декабрда ҳар жабҳада омадингиз чопади, ўзингизни бахтли ҳис этишдан тийила олмайсиз. Оила қурмаганлар муҳаббатда янги имкониятларга эга бўлишади. Бу имкониятлар сизга романтик танишувлар ҳадя этади. Раҳбарлар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Овқатланиш режимини бузманг. Ғийбатчилар куннинг иккинчи ярмида керагича ғийбатингизни қилиши мумкин. Эътибор берманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Агар бугун бажарадиган ишингиз оғир бўлса, буни ҳеч кимга сездирманг. Шу нарса хатоликларни келтириб чиқариши мумкин. Хотиржамликни қўлдан берманг. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун омадингиз чопади. Сиз орзуингиздаги инсон билан тўй кунини белгилайсиз. Бугунги кун тўй маросимлари ташкил этиш, шундай кунни режалаштириш учун муваффақиятли кечади. Кечқурун баъзилар молиявий йўқотишларни бошдан кечиришлари мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

27 декабр куни шахсий ҳаётингизда ҳам ёқимли, ҳам ташвишли лаҳзалар пайдо бўлади. Жисмоний меҳнатдан бугунча воз кеча туринг. Қариндошлар билан оқибатингиз узилмаслиги учун бардошли бўлинг, уларга сўз қайтарманг. Қаттиқ гапириб қўйманг. Эмоция бугун сизга сира фойда бермайди. Сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажалар олиш ҳақида ўйлаб кўришса ҳам ёмон бўлмайди. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз омад билан бошланиб, омад билан тугайди. Сиз куннинг қай вақти бўлмасин, ҳар қандай режани ҳақиқатга айлантира оласиз. Шахсий ҳаётингизда муаммолар кўзга ташланмайди. Бироқ бўшашиш ҳам маслаҳат берилмайди. Ўзингиз учун оғирлик қилган иш масаласида ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқ ҳамкасбларга мурожаат этинг. Бунинг сира уяти йўқ. Оиласизлар кечқурунга бориб янги танишувларни бошдан кечиришади. Бу танишувни романтикага айлантириш ёки айлантирмаслик ўзингизга боғлиқ.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

27 декабрда эмоцияни жиловлай олмаслигингиз туфайли бир олам кўнгилсизликлар бошингизга ёғилиши мумкин. Одамлар, айниқса, сиздан ёши улуғлар билан муносабатларда чегарани ва ҳаддингизни билинг. Оила қурмаганлар бугун куннинг иккинчи ярмида ишқий саргузаштларга рўбарў бўлишади. Айримлар саргузашт баҳонасида тўй бошлаб юборишлари ҳам ҳақиқатга яқин. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг. Ғуборлар тарқалади. Енгил тортасиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кун жуда яхши кечади. Сиз ўзгалар ёрдамидан умид қилмасдан ҳам жамиятдаги обрўйингизни ошира оласиз. Тушга қадар шундай бир ғояни илгари сурасизки, худди ўша ғоя раҳбарлар, ҳамкасблар, қолаверса, оилангиздагилар қаршисида ҳурматингизни бир неча поғона юқорилатиб қўяди. Шахсий ҳаётда фақат реалистларча йўл тутинг. Акс ҳолда жуфтингиз азоб чекиши мумкин. Кечқурун бўлса, каттароқ катмон тайёрлаб қўяверинг, мўмай даромад қўлингизга тушадиган бўлиб турибди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

27 декабр куни муҳаббат бобида соғлом фикрлашингиз тавсия қилинади. Иллюзиянинг ортидан қувманг. Одамларга бажариш қўлингиздан келмайдиган ёрдамларни ваъда берманг. Бугун маданий тадбирлар, табиат қўйнида дам олиш ва янги танишувлар хайрли кечади. Агар ақлий меҳнат кишиси бўлсангиз, кечқурун компьютер қаршисида узоқ ўтириб қолманг. Бу саломатлигингизга жиддий путур етказади. Нимаики хоҳласангиз, фақат худодан сўранг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугунги кун асабийликлардан иборат бўлиши, сиз тез-тез оғир вазиятларда қолиб кетишингиз кутилади. Лекин ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетиш учун имкон топа биласиз. Ҳазил-мутойибадан унумли фойдаланиб, бардошни ўзингизга бўйсундира олсангиз, ғалаба сизники деяверинг. Вужудингизда жамланган сўнгсиз қувват саломатлигингиз панд беришига йўл қўймайди. Оилалилар кечқурун танишларнинг биридан ёқимли хабар эшитишади. Оиласизларни эса романтик учрашув кутади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

27 декабрда кайфиятингиз ёмон бўлиши мумкин. Нимадан ранжигансиз қоронғу, аммо зудлик билан эмоцияни жиловлашингиз керак. Обрўли танишлардан бири сизга молиявий жиҳатдан ёрдам қўлини чўзади. Куннинг иккинчи ярмида дўстлар билан кафеда ўтириб чақчақлашсангиз, кайфиятингиз ўзига келарди. Кечқурун баъзи дўстларимиз фавқулодда сафарга жўнаб кетишлари кутилмоқда.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here