Ана холос! Игорь Сергеев Ўзбекистонни тарк этди

0

Аввалроқ, Бекободнинг “Металлург” клуби бош мураббийи Рустам Мирсодиқов ўз хоҳишига кўра, истеъфога чиққани ва бекободликлар бош мураббийсиз қолганлари ҳақида хабар бергандик.

Кеча, 26 декабрь куни “Пахтакор” клубининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Андрей Шипилов фаолиятини эндиликда Бекободнинг “Металлург” жамоасида бош мураббий сифатида давом эттиришини билдирганди.

“Пахтакор” жамоасини Андрей Шипиловдан ташқари ярим ҳимоячи Шерзод Каримов ва Игорь Сергеевлар тарк этишди. Бу ҳақда “Пахтакор” ФК Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Пахтакор” футбол клуби асосий жамоанинг уч нафар аъзоси билан хайрлашганини маълум қилади.

“Пахтакор” тизимида узоқ йиллар ишлаб келган Андрей Сергеевичга янги клуби ва ишида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.

Ярим ҳимоячи Шерзод Каримов 2008 йилдан бери жамоамиз шарафини ҳимоя қилди. У олий лигада 178 учрашувда 24 гол уришга эришди.

Уч бор мамлакат чемпионига айланиб, икки марта Ўзбекистон Кубогида ғалаба қозонди.

Ҳужумчи Игорь Сергеев 2009 йил «Пахтакор» таркибига келиб қўшилганди. Шу давр оралиғида 121 беллашувда 64 тўп киритишга эришди.

Игорь фаолиятини БААнинг “Ал-Дафра” клубида давом эттирадиган бўлди. Сергеев ҳам уч бор мамлакат чемпионатида олтин медалларга эга чиқди.

2018 йилни янги жамоаларда бошлайдиган Андрей Шипилов, Шерзод Каримов ва Игорь Сергеевга «Пахтакор» футбол клуби номидан омад тилаймиз.

Уларга ўтган йиллар мобайнида жамоа ғалабаларига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз. Барчаси учун раҳмат!”, – дейилади “Пахтакор” Матбуот хизмати хабарида.

 

manba: qalampir.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here