Бу не очиқ замонлар бўлди… Келинига шилқимликда айбланаётган қайнота вазиятни тушунтирди

0

Тошкент вилоятининг Чиноз туманидан бўлган келинчак Мухлиса Раҳматова “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Учбурчак” ток-шоусида қайнотаси унга хушомад қилиб, унинг қўлидан ўпмоқчи бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Дастурда иштирок этган маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси куёвнинг оиласига ижобий баҳо бериб, бу оилани ибратлилар қаторига қўшди.

Кўрсатув муаллифларидан Нозима Воҳидова Мухлиса Раҳматованинг қайтонаси билан ҳам телефон орқали суҳбатлашиб, ушбу мулоқотни эфирга олиб чиқди, деб ёзмоқда Қалампир нашри.

Келинига хушомад қилишда айбланаётган 64 ёшли қайнота телефон орқали шундай деди:

“Икки йил олдин катта ўғлимни алоҳида чиқарганимда, кичкина ўғлим келин билан ўзаро гаплашган экан, “биз алоҳида чиқайлик” деб, ўғлим “йўқ, ота-онам билан қоламан”, деган экан. Буни бизга айтишмаган.

Уч йил бўлган келин қилганимизга. Улар роса жанжал қилаверди. Бизга қариганимизда қийин бўлди. Кампиримни оёғи оғриган, унга қарамайман деган. Онаси ҳукмрон экан уйида. Онаси ўктамлик қиламан деб, зўрлик қилиб шу бўҳтонни уюштирди”.

Қайнотанинг қолган гапларини видеони кўриб, эшитишингиз мумкин.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here