Пальто танлашнинг асосий беш қоидаси

0
  1. Пальто сотиб олаётганда барча чокларнинг тўғрилиги ва бутунлигига ишонч ҳосил қилинг. Мато ғижим, буришган, чўзилган ёки қандайдир нуқсонли бўлмаслиги, астари ҳам юқори сифатли матодан тикилиши керак.
  2. Ёрлиғига аҳамият беринг. Сифатли пальтода, албатта, фирма ёрлиқлари бўлади: қайтарма ёқа ва чап енги, чап томон чўнтагининг ички қисмига эса фирманинг номи тикилади.
  3. Агар пальто ғижимланган бўлса, астарига қаранг.
  4. Пальтони ювиш ярамайди. Кирланган жойини қуруқ чўтка ёки кимёвий тозалаш ёрдамида кетказиш лозим.
  5. Пальтони кийимлар учун махсус ғилофга солиб сақлаган яхши, ҳар ҳолда «нафас» олиб туради.

«Ҳордиқ плюс» газетасидан

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: