Кун кулгиси

0

Эр:

— Бу қанақа овқат ўзи? Ичида гўшт умуман кўринмайди-ку!

Хотин:

— Мен бу овқатни бувингиз раҳматлининг таомнома китоби асосида тайёрлаганман.

Эр:

— Ўша китобда нима деб ёзилган экан?

Хотин:

— «Ўн тийинга гўшт олинг!» деб ёзилган.

***

Ўғил:

— Дада, менга икки минг сўм беринг!

Қиз:

— Менга минг сўм берасиз!

Хотин:

— Менга эса беш минг сўм беринг!

Эр:

— Нима бўлди? Нега ҳаммаларинг бараварига пул сўраб қолдиларинг?

Хотин:

— Вой, унутдингизми? Бугун туғилган кунингиз-ку!

***

Эр хотинига деди:

— Худди аҳмоқларга ўхшаб гапирасан-а!

— Мен сиз тушунадиган қилиб гапиряпман.

***

Эр хотинига деди:

— Сен садақа берган ўша гадой ўзини сўқирликка солгани йўқ. Ростдан ҳам кўзлари кўрмайди.

— Қаердан била қолдингиз?

— Садақа берганингда: «Раҳмат, гўзал қиз!» деди-ку!

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here