Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 29 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз жуда унумли ва хайрли кечади. Асосий ишлардан ташқари, яқинлашиб келаётган янги йил байрамига тайёргарлик ҳам кўришга улгурасиз. Асосийси, барча режаларни янада пухталаштирган ҳолда иш тутсангиз бас. Оила аъзоларингиз билан орангизда илиқ муносабатлар, гармония ҳукм суради. Фақат болаларнинг саломатлиги ҳақида қаттиқроқ қайғуришингизга тўғри келади. Ёши улуғ, ўсал ётган қондошлардан тез-тез хабар олиб туринг, бунинг савоби сўнгсиз бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

29 декабрда гарчи режаларингиз пухта бўлса-да, барча ишларни охирига етказишга улгурмаслигингиз мумкин. Бунга байрам тадориклари билан кўпроқ банд бўлишингиз сабаб бўлади. Ишхонада ўзингизга ҳасад қиладиган, кўнгли қоралар эмас, аксинча тарафкашлар билан мулоқотда бўлинг. Муҳаббатда оиласизларга омад кулиб боқмаслиги кутилади. Аммо жанжал, тўполонлар сизни четлаб ўтади. Ўзингизни қўлга олинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Айрим дўстлар фавқулодда хизмат сафарига кетиши кутилмоқда. Бу сафар бир ой муддатга чўзилиши эҳтимолдан холи эмас. Шахсий ҳаётда ҳар бир фавқулодда вазият учун тайёр туринг. Шу аснода принципларингизни ҳам назоратдан ўтказиб оласиз. Ўзгалар манфаатларини камроқ ҳимоя этинг ва кўпроқ ўзингизни ўйланг. Кечқурун сизни шундай амаллар кутадики, бунинг учун сизга жуда кўп куч ва имконият зарур бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

29 декабр куни оғир вазиятда қолганларни албатта ҳимоя этинг. Баъзи хатоликлар туфайли виждонингиз қийналиши мумкин. Кечқурун сизга олисдан хушхабар етказишади. Хабар шунчалар хушки, гўё қанот бойлаб еттинчи осмонга парвоз қилиш истагида ёнасиз. Фақат бу ҳақда ҳеч кимга миқ этманг. Кўз тегиши мумкин. Овқатланишда эҳтиёткор бўлинг. Кечқурун асосий вақтингизни ёлғизликда кечирганингиз маъқул.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун ишхонада бажариладиган ишлар режасини тузиб ўтирманг. Барибир раҳбарлар ўзгартириб юборади. Кўпчилик қаторида жимгина ўз вазифангизни бажараверинг. Спорт билан шуғулланадиганлар учун бугунги кун муваффақиятли кечади. Куннинг иккинчи ярмида спортзалга бориб спортнинг енгил турлари билан шуғулланишингиз зарур бўлади. Шахсий машинангиз бўлса, серқатнов йўлларда автоҳалокатга йўлиқишдан сақланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

29 декабрда ўзингиз хоҳламаган, ёқтирмаган ишлар билан банд бўлишингизга тўғри келади. Атрофга, оламга нафрат эмас, реал кўз билан боқинг. Муҳаббат масаласида эса миянгизни турли-туман бўлмағур хаёллар чулғаб олиши кутилади. Барчасини ўз вақтида ҳайдаб солинг. Табиатингизга хос танқидчиликни четга суринг. Бу қариндошларингизнинг сизга бўлган ишончини орттиради. Кечқурун енгил ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Нафақат ўзингиз, балки қариндошларингизнинг ҳам саломатлиги ҳақида қайғуринг. Соғлиқни тиклаш, иммунитетни кўтариш учун анча-мунча пул кетади. Ўтмиш хотиралардан нари бўлинг. Тижорат билан шуғулланадиганларнинг куни туғади. Бугун сиз мўмайдан ҳам мўмайроқ даромад эгасига айланасиз. Кечқурун баъзиларни шамоллаш аломатлари безовта қилиши кутилади. Ташқарига чиқишдан олдин ҳавонинг авзойини кўздан ўтказиб олинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

29 декабр куни муҳаббатда ўта муҳим қарор қабул қилишингизга тўғри келади. Аммо бу ишни амалга ошириш осон кечмайди. Руҳиятингиз, хоҳишларингиз, манфаатингизга қарши борган ҳолда ўша қарорни қабул қиласиз. Молиявий масалада ҳам анча чигал ва мушкул вазиятда қолишингиз мумкин. Аммо ташвиш чекишга ҳожат йўқ. Тафаккурни ишга солсангиз, барча мушкулларингиз осонлашади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ўзингизга ёқмайдиган, сизга ҳасад қиладиганлар билан мулоқот қилиб кучингизни, имкониятларингизни ҳавога совурманг. Масалага позитив нуқтаи назардан ёндошинг. Ана шунда кўзланган эзгу мақсадларга худонинг ўзи етказади. Айрим бўй йигитлар кўз остига олиб юрган қизга муҳаббат изҳор қилишлари ҳам айнан бугун бўлиб ўтади. Ишқилиб, барчани тўйларга, хурсандчиликларга етказсин. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

29 декабр сиз учун жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Кун давомида кўплаб кутилмаган вазиятларга дуч келасиз. Ишхонадаги раҳбарлар билан мулоқотда дипломатия ва сергаклик зарур бўлади. Иш бажаришда хотиржамликка алоҳида эътибор қаратинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, саломатлигингизни текширтириб олиш ҳақида қайғуринг. Профилактика зарур бўлса, албатта амалга оширинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Руҳият нуқтаи назаридан олганда, кунингиз анча оғир кечиши кутилади. Кўп масалаларда ён беришингизга тўғри келади. Бугун йирик харидларни амалга оширишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Акс ҳолда кечқурунга бориб пулсиз қолиб кетасиз. Кечқурун қовға буржида таваллуд топганларнинг айримларини бош оғриғи безовта қилиши мумкин. Бу муаммони сира қийналмасдан ўзингиз бартараф эта оласиз иншооллоҳ.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

29 декабр куни ўзингиз кўзлаган натижаларга эриша олмаслигингиз эҳтимоли бор. Лекин пулдан сира қийинчилик кўрмайсиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида малака ошириш, қўшимча билимлар олиш бугун хайрли кечади. Оила қурмаганларни анчадан бери илиқ муносабатда бўлиб келган қарама-қарши жинс вакили ёки вакиласи меҳмонга, ё романтик учрашувга таклиф этиши кутилмоқда. Кун давомида қандай ҳаракат содир этманг, фақат қалб амрига қулоқ тутинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here