Янги йил дастурхони учун испанча салат

0

Керакли масаллиқлар: 400 г товуқ гўшти, 1 та банкадан консерваланган маккажўхори ва қизил ловия, 2 донадан помидор ва булғор қалампири, 2 дона пиёз, кўкатлар, 2 бўлак саримсоқ, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 чой қошиқ асал, 1 чой қошиқ сирка, хантал, туз, мурч.

Тайёрланиши:

1. Товуқ гўштини тўртбурчак шаклида тўғраб, туз ва мурч сепинг-да, 1 соатга музлаткичга қўйинг.

2. Консерваланган маккажўхори ва қизил ловиянинг сувини силқитинг. Булғор қалампири, пиёз ва помидорни тўртбурчак шаклида тўғранг. Помидорни ҳам сувидан ажратинг. Кўкатлар ва саримсоқни майдаланг.

3. Соус учун сирка, ўсимлик ёғи, хантал, асал ва саримсоқни аралаштиринг. 30 дақиқа қолдиринг. Сўнгра барча масаллиқларни аралаштириб, соусни солинг.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here