«Фантазия» байрамона таом

0

Керакли масаллиқлар: 400 г қийма, 200 мл томат шарбати, 150 г пишлоқ, 100 г нон, 3 бош пиёз, 3-4 бўлак саримсоқ, 4 дона картошка, 2 дона помидор, 1 дона тухум, сут, кўкатлар, туз.

Тайёрланиши:

1. Картошкаларни тузли сувда қайнатинг. Пишгач, пюре тайёрланг.

2. Пиёз ва саримсоқни майда тўғранг. Нонни сутда ивитинг.

3. Қиймага ивитилган нон, пиёз, саримсоқ, тухум, майдаланган кўкатлар, туз ва мурч солиб, яхшилаб аралаштиринг. Қиймадан котлетлар ясанг.

4. Котлетлар юзасига картошка пюредан солинг.

5. Оловга чидамли идишга томат шарбатини солиб, котлетларни жойланг. 180 даражада қиздирилган газ печига 30 дақиқага қўйинг. Сўнгра юзига қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепиб, яна 10 дақиқа газ печида қолдиринг. Таомни дастурхонга помидор бўлаклари ва кўкатлар билан безаб тортинг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here