Кун кулгиси

0

Хотин эрига деди:

— Илгари ёнимда бир дақиқагина ўтирсангиз ҳам сиздан бахтли одам бўлмасди!

— Ҳозир ҳам шундай!

***

Врач беморга деди:

— Сизга ичиш, чекиш, бегона аёллар билан гаплашиш тақиқланади.

Бемор ўзича ўйлади: «— Хотиним қурмағур шу ергаям келиб кетдими дейман?».

***

— Хотининг билан яна уришдингми?

— Шунақа хотин билан уришмай бўларканми? Қачон қараса, гапимнинг тескарисини гапираверади.

— Қанақасига?

— Масалан, кечқурун уйга келиб: «Хайрли кеч!» десам, у менга қовоғини уйиб қарайди-да: «Хайрли тонг!» дейди.

***

Эр хотинига деди:

— Болаларнинг олдида мени жинни деяверишни бас қил! Секин билдирмасдан ишора қилсанг, ўзим тушуниб олавераман-ку!

***

Хотин эрига бақирди:

— Ҳали мен сизга ишонмас эканманми? Вой, кечагина уйни йиғиштириш, ошхонадаги идиш-товоқларни ювишни ўзингизга ишониб топширдим-ку!

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here