КУН КУЛГИСИ…

0

* * *

Афанди эшагини минэ-эб йўлда кетаётса, эшак бир одамнинг рўпарасига етганда, ҳанграворибди. Ҳалиги одам тўхтаб, эшакниям тўхтатиб, Афандига дағдаға қилибди.

— Нимага эшагинг ҳанграйди?

— Ие, ока, бу эшак бўлса, ҳанграгиси келса, ҳанграйверади-да!

— Нимага эшагинг мени ёнимга келганда ҳанграйди?

— Ока, эшакнинг тили бўлмаса, «Отагинам, мен ҳанграмоқчиман», деёлмаса, дуч келган ерда ҳанграйверади-да!

— Эшагингга айтиб қўй, бундан кейин мени ёнимда ҳанграмасин! Яна мени ёнимга етганда ҳанграса, устингдан ёзиб, кавушингни тўғрилатиб қўяман!

Афанди шундан кейингина бу одам иғвогарлигини билиб, мулойим овозда дебди:

— Ҳа энди… Эшак эшакни кўрганда ҳанграйди-да!..

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here