Видео: Энрике Игласиас билан рақсга тушган ўзбек қизи. Яшавор!

0

Куни кеча, 28 декабрь куни Истиқлол санъат саройида испан хонандаси Энрике Игласиаснинг концерти бўлиб ўтди. Эркин руҳда ўтган концертда хонанда мухлислар билан мулоқот қилди, улар билан бирга куйлади. Очиғи, ўзбек шоу-бизнеси учун хос бўлмаган бундай эркинлик ўзбек санъат шайдоларини бироз эсанкиратиб қўйди чоғи. Чунки, концертга келган ёшлар мазза қилиб қўшиқ тинглаш ўрнига санъаткорга росмана халал беришди. Буни концертдан олинган видеолардан ҳам яққол кўриш мумкин.

Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозим, Энрикежон ҳам ўзимизга ўхшаган, Худонинг ожиз бандаси экан! Концертидан фонограммадан фойдаланиб, ўзбек шоу бизнеси вакилларини хижолатчиликдан қутқариб кетди! Отасига раҳмат!

Ўзбек қизининг санъаткор олдига, саҳнага югуриб чиқиши, уни қучоқлар суратга тушиши эса ҳаммасидан ошиб тушди. Яна бир ўзбек қизи кимсан Энрикежон билан қучоқлашиб рақс тушди. Энди қизлар анча пайтгача бу қилган ишини дугоналарига мақтаниб юриши аниқ. Бегонамас, дунё танийдиган хонанда ахир! Фалон пулга билет сотиб олиб концертга кирганлар, пулга ҳам билет тополмай сарсон бўлганлар бор ахир!

Хуллас, Энрике Игласиасни кўрдик, бунинг устига, унга ўзимизни кўрсатишга ҳам улгуриб қолдик. Яшавор, ўзбек!

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here