КУН КУЛГИСИ…

0

* * *

Какку парранда гриппи билан оғриганди. Бир аёл сумка кўтариб ўтиб қолди.

Какку:

— Холажон, сиз мабодо ветеринар эмасмисиз? Мен яна қанча яшайман?

* * *

Хасис уйининг томини ёпаётганди. Тўсатдан пастга қулади. Ойнаси рўпарасидан учиб ерга тушаркан, хотинига қичқирди:

— Хоти-ин, овқатни бир косага камроқ тайёрлаги-ин!..

* * *

80 ёшли чол-кампирдан сўрашди:

— Шунча вақт бирга яшашга қандай эришдиларинг?

Хотин:

— Тўйдан сўнг эрим хотинбоз эканини билганим учун «У тери касаллиги билан оғриган» деган миш-миш тарқатдим ва 60 йил тинчгина яшадим.

Эр:

— Мен олтмиш йил шу нарсага ҳамма ишонди деб хотинимни алдаб келдим.

* * *

Чақирув комиссиясида.

— Хўш, чақирилувчи, қўлингдан нима иш келади? Ҳа-а, сувда пиёда юра оласанми? Сен денгиз пиёда аскарлари сафида хизмат қиласан.

* * *

Ёш келинларга фойдали маслаҳат:

— Агар тўйдан сўнг куёвнинг қариндошлари сизга ёқмайдиган идиш-товоқлар ҳадя этишса, ташлаб юборишга шошилманг! Оилавий ҳаёт шундай асабий бўладики, бир кун асқотиб қолиши мумкин.

* * *

Аёл дугонасига деди:

— Қайнонам кир ёяётиб балкондан пастга қулаб тушди.

— Қандай яхши!

— Бу нима деганинг? Бу сен учун яхши. Мен қаттиқ қайғудаман.

— Нега?

— Чунки сен олтинчи қаватда яшайсан. Мен жинни яқинда биринчи қаватга кўчиб ўтгандим.

* * *

— Дугонажон, нега мени ҳамманинг олдида жинни дединг?

— Вой, кечир, бошқалардан яширишингни билмабман!

* * *

Қиз дугонасига арз қиляпти:

— Кеча севган йигитим билан учрашувга чиқсам, у менга сўлиб қолган гул совға қилди.

— Сен учрашувга ўз вақтида боришга ҳаракат қилгин-да!

* * *

Эркак туғруқхона эшиги олдида турганча безовталанарди. Ниҳоят ҳамшира қора танли чақалоқни кўтариб чиқди. Эркак даҳшатдан нима қилишни билмай ҳайқирди:

— Мен хотинимдан буни кутмагандим! Ярамас, уйда овқатни тагига олдиргани етмай, боланиям куйдириб юборибди-я!

* * *

Ота ўғлидан сўради:

— Зоологиядан аъло баҳо олибсанми?

— Ҳа.

— Қайси саволга жавоб бердинг?

— Устозим туяқушнинг оёғи нечталигини сўради.

— Нима деб жавоб бердинг?

— Туяқушнинг оёғи учта дедим.

— Тўхта, туяқушнинг оёғи иккита-ку!

— Ҳамма гап шунда-да! Бошқалар туяқушнинг оёғи тўртта деб жавоб беришди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: