Кунни кулги билан қаршиланг!

0

Хотин курортдан туриб, эрига қўнғироқ қилди.

— Мушугим қалай?

— Мушугинг ўлиб қолди.

— Ҳой, барака топкур, шу хабарни сал чиройлироқ, маданиятли одамлардек айтсангиз ҳам бўлади-ку!

— Қандай қилиб?

— Масалан, мушугинг томда ўтирганди, бехосдан пастга қулаб тушди, десангиз.

— Хўп!

— Хўш, ойижон қалай?

— Қайси бири?

— Менинг ойим қалай, деб сўраяпман?

— Томда ўтирибди.

***

Чиройли бир қиз дугонасига телефон қилиб деди:

— Вой, дугонажон, бошимга катта кулфат тушди!

— Нима бўлди, тирноғингни синдириб қўйдингми, а?

— Э-э, йўқ! Эрим реанимацияга тушиб қолди.

— Эрингнинг ранги-рўйи яхши эди-ку, нима бирор касали бор эканми, а?

— Дугонажон, тўғрисини айтсам, ўзим ҳам тушунмай қолдим. Хуллас, эримни ишхонасида қанақадир рақамлармией, сонлармией, ишқилиб, нимадир уриб кетибди.

— Қанақа рақамлар, қанақа сонлар?

— Билмадим, адашмасам, 220 дейишгандай бўлди…

 ***

— Азизим, мени севасизми?

— Нима? Бошқа вариант ҳам борми?..

 ***

Тинчгина инглиз шаҳарчаларидан бири. Йўлда бир машина соатига 25 миль тезлик билан келмоқда. Полициячи машинага етиб олди-да, уловни тўхтатди. Машинада ёши бир жойга бориб қолган тўрт аёл бўлиб, барчасининг ранги оқариб кетган, юзларида қон йўқ эди.

— Нимага машинани бунчалик секин ҳайдаяпсиз? — деб сўради полициячи.

— Нимага энди секин бўларкан? Биз йўл белгиларида кўрсатилган тезлик бўйича кетяпмиз.

— Аммо бу рухсат берилган тезлик эмас, балки шоссенинг рақами-ку! Ундан кейин нима учун дугоналарингизнинг ранги оқариб кетган? Улар нимадан бунчалик қўрқишди?

— О! Хавотир олманг, улар бир пасда ўзларига келиб қолишади. Шунчаки биз бундан аввал «икки юз» деб ёзилган шосседан юрган эдик…

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: