Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 31 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз енгил кечмайди. Шунинг учун эрталабданоқ куч йиғишингиз, ўзингизни барча муаммоларга руҳан тайёрлашингиз керак бўлади. Муҳим масалаларни ҳал этишда бировлар ёрдамига умид боғламанг. Молиявий жиҳатдан аҳволингизни яхшилаш пайида бўлинг. Бугун байрам, демак, куннинг иккинчи ярмидан байрамона кайфиятда бўлишингиз шарт. Ҳеч кимни ранжитмасликка, ўзгалар билан жанжаллашмасликка ҳаракат қилинг. Янги йилингиз муборак бўлсин!

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

31 декабрда йил давомида амалга оширилган катта ишларни хомчўт қилиб, якунланмаганларини якунлашингиз лозим. Агар вақтингиз етса, шахсий ҳаётингизда ҳам тартиб ўрнатинг. Бугун бошқа манзилга кўчиб ўтиш, самолётда парвоз қилиш ва жисмоний зўриқишлар муваффақиятсизлик ва бахтсизлик келтиради. Малакани ошириш, янги билимга эга бўлиш ва муҳим ҳужжатларга имзо чекиш аксинча омадли кечади. Нотаниш одамлар билан мулоқот қилганда, эмоцияни жиловлаб қўйинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Дунёга, бугунги ҳаётингизга оптимист нигоҳлари билан боқинг, шахсий ҳаётингизда мавжуд гармония издан чиқишига йўл қўйманг. Оғир, босиқ бўлинг. Муаммоларни ижобий ҳал этиш масаласида эса ўта совуққонлик керак бўлади. Шунда муаммо деганининг белини синдира оласиз. Молиявий муаммолар бартараф этилиши учун сабр жуда зарур бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бугун саломатлигингиздан шикоятингиз бўлмайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

31 декабрда фавқулодда юзага келадиган кўнгилсизликлар ва ташвишларни кимлар биландир бўлишишингиз шарт эмас. Фақат ёлғиз, мустақил тарзда муаммоларингизни ҳал этинг. Харидларни амалга ошириш, янги кийимлар сотиб олиш, аёлларга гўзаллик салонига бориб келиш бугун байрамона кечади. Шахсий ҳаётда принципиалликни бир четга суриб қўйинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бажарадиган ишингиз қандай бўлишидан қатъи назар албатта шерик топишингиз зарур. Ёши улуғ қариндошларингиз ҳаётида жиддий муаммолар пайдо бўлиш хавфи бор. Уларни сиздан бўлак ҳеч ким бартараф эта олмайди. Омад чақиришингиз билан келиб қолмайди. Бардошли бўлишингизга тўғри келади. Жуфтингизга ён беришдан қўрқмасангиз, жанжалларнинг олдини олган бўлардингиз. Кечқурун, шубҳасиз, янги йил байрамини оила аъзоларингиз билан қарши олишингиз кутилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

31 декабр куни ўта ёқимсиз ва мураккаб бўлса-да, ўзгалар муаммоларини ижобий ҳал этиб беришингиз шарт. Бунинг савоби ҳам оз бўлмайди албатта. Фақат бу ишни деб бор кучингизни сарфлаб қўймасангиз бас. Акс ҳолда маънавий зарар саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Соғлиғингизни ҳар дақиқада назорат қилинг. Кечқурун қўлингизга катта пул келиб тушиши мумкин. Байрамона таомлар истеъмолида эҳтиёткорликка амал қилинг. Байрам кечасида ҳеч кимни ранжитманг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ўзгалар қаршисида ҳеч кимга шахсий ва ишга оид масалаларҳақида гапирманг. Чунки сиз ҳал этмоқчи бўлган масалаларга бошқаларнинг ҳам ақли етади. Йўлингизга тўсиқ ташлаб қўйишлари ҳеч гап эмас. Яқин қариндошларга нисбатан меҳр кўрсатиш биринчи даражали вазифангизга айланиши керак. Оммавий тадбирларда иштирок этиш, олисга сафар уюштиришни бошқа кунга қолдиринг. Байрам дастурхонингиз тўкин бўлсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

31 декабрда барча асосий деб ҳисоблайдиган ишларингизни четга суринг-у, янги йил байрамини кутиб олиш тадоригини кўринг. Совғалар харид қилиш ва шу каби ташвишлар ёқимли кечади. Оила қурмаганлар ҳам бугундан кўп нарса кутсалар ярашади. Кечқурун ташкил этиладиган романтик учрашув, танлаганингиз билан биргаликда байрамни кутиб олишдан ҳам лаззатли лаҳзалар бормикан? Йўқ, албатта. Байрам баҳона спиртли ичимликлар истеъмолига йўл қўйманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кун сиз учун фавқулодда қизиқарли ва ёқимли кечиши кутилади. Энг яқин инсонлар қуршовида бўласиз. Дам оласиз, кўнгил ёзасиз. Нимаики ишга қўл урманг, ғалаба сиз тарафда бўлади. Молиявий муаммоларни ҳал этишда принципиаллик жуда керак бўлади. Бу масаладаги усулларингиздан яна кимлардир ўз манфаати йўлида фойдаланишига йўл қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида хонадонингизга байрам муносабати билан олисдаги қондошларингиз меҳмон бўлиб келишлари мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

31 декабрда сизни нафақат жиддий, балки оламшумул масалалар кутиб турибди. Ёнингизда сиз билан бирга муаммоларни йўқ қилишга киришганларни ранжита кўрманг. Умуман, бугун байрам кайфиятида бўлишингиз лозим. Демак, бошқаларнинг ҳам бу бахтга эга бўлиш ҳуқуқи бор. Кечга яқин қўлингизга ғойибдан катта пул келиб тушиши мумкин. Бу байрам кайфиятига янги кайфият қўшади иншооллоҳ. Ҳасадгўйлар таъқибида қолишдан сақланинг. Шахсий ҳаётда сизни кутилмаган совға ҳам кутади. Бу янги меҳмоннинг дунёга келиши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Сизга меҳрибон, содиқ дўст бўлганларга ўзингиз ҳам шундай муносабат юритинг. Қарама-қарши ҳаракатлар жанжалга сабаб бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Яқиндагина турмуш қурганлар ҳаётида вақтинчалик танаффуслар юзага келади. Баъзилар янги уй сотиб олиши, шу уйга кўчиши, олис сафарга отланиши эҳтимолдан холи эмас. Байрамингиз хайрли кечсин! Агар ўта муҳим шахсий сирларингиз бўлса, дўст-душманнинг қаршисида гуллаб қўйманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

31 декабр куни нафақат ўзингиз, яқинларингизнинг ҳам муаммоларини ҳал қилиб бермасангиз бўлмайди. Бу масалада эмоцияни жиловлаган ҳолда ҳаракатлар содир этишга ҳаракат қилинг. Тижоратчи, тадбиркорларнинг куни туғади. Сал фаолроқ бўлсангиз, кўзланганидан ҳам кўпроқ даромад эгасига айланишингиз турган гап. Кечқурун уйингиз меҳмонга тўлади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here