КУН КУЛГИСИ…

0

* * *

— Алло! Бу жониворларни ҳимоя қилиш жамиятими?

— Ҳа.

— Тез ходимингизни бизникига жўнатинг!

— Нега?

— Почтачи дарахтга чиқиб олиб итимни ҳақорат қиляпти.

* * *

Милиция бўлимига ранги оқариб кетган эркак келиб деди:

— Ёрдам беринг! Уйимга ўғри тушди! Искович ит жўнатинглар!

— Узр, бунинг иложи йўқ.

— Нега?

— Искович итларимиз милиция бўлимидаги буфетдан колбаса ўғирлагани сабабли қамоққа олинган.

* * *

Олти яшар болакай бобосига деди:

— Бугун кечаси мушугимизнинг туғилган куни бўлди.

— Ие, бу гапни қаердан олдинг?

— Ҳа-а, шундай бўлди. Ярим кечаси ҳовлига кў-ўп мушуклар тўпланиб роса ашула айтди.

* * *

Олти яшар болакай сигир суғораётган одамни кузатиб турди-да, ўзича мулоҳаза қилди:

— Ҳа-а, сигир сутига сувни шундай йўл билан аралаштиришар экан-да!

* * *

— Азизим, янги йилда менга нима совға қиласиз?

— Ҳеч нарса совға қилмасам-чи?

— Унда 14 январда сиз ҳам ҳеч қандай совға олмайсиз!

— Ростданми? Келишдик!

* * *

— Оғайни, қалбингда ягона орзунг борми?

— Бор.

— Қандай?

— Зарарли одатларни ташлаш.

— Унда ташлайқол!

— Ие, унда орзусиз қандай яшайман?

* * *

Қушлар кўргазмасида учта тўтиқуш сотувга қўйилган. Бирининг нархи юз минг, иккинчисиники беш юз минг, учинчисиники эса бир миллион сўм. Харидорлардан бири сўради:

— Нега манави тўтининг нархи юз минг сўм?

— У иккита тилда бемалол гапиради.

— Беш юз минг сўмлиги-чи?

— У учта тилда гапиради.

— Хўп, у ҳолда анави тўтининг нархи нега бир миллион сўм? У қандай каромат кўрсатади?

— Ҳеч қандай каромат кўрсатмайди. Бу тўти анави иккаласининг бошлиғи.

* * *

Каптарбоз дўстига мақтанди:

— Мен каптаримни тўтиқуш билан чатиштирдим.

— Нега?

— Туғилган каптар хатни олисга олиб кетаётиб, адашиб қолса, сира иккиланмай тўғри йўлни сўраб оладиган бўлади.

* * *

Аёл дугонасига деди:

— Ярамас эрим билан ажрашганимга бир йил бўлди. Ҳар куни кўз ёш тўкиб менга қўнғироқ қилади.

— Кечирим сўрайдими?

— Йўқ, ажрашганим учун миннатдорчилик билдиради.

* * *

Хотин эридан сўради:

— Мени севасизми?

— Албатта.

— Башарти сизга хиёнат қилсам, кечира олармидингиз?

— Ие, қизиқчимисан? Марҳумларни кечирмай бўларканми?!.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here