Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 1 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Мана, худо хоҳласа, янги йилга ҳам ўтиб олдингиз. Яратган шу кунларга етказганига шукр қилиб, оила аъзоларингиз, фарзандларингизни муборакбод этинг. Имкон бўлса, уларга энг фойдали ва гўзал совғаларни ҳадя этинг. Ихтиёр қилсангиз, табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз ҳам зиён қилмайди. Фақат организмингизни жисмонан зўриқтириб қўймасангиз бас. Молиявий аҳволингиз кутилганидан ҳам яхшироқ бўлади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

1 январ куни биринчи навбатда эмоцияни назоратингиз остига олинг. Акс ҳолда яқинларингиз билан орангизда катта жанжал юзага келиши мумкин. Асаб томирларингиз қақшаши вазиятни издан чиқариши ҳеч гап эмас. Оила қурмаган дўстларимиз кечқурунга бориб янги танишувларни бошдан кечиришади. Танишув романтик учрашувга айланиб кетса ҳам ажаб эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланиш режимини зинҳор буза кўрманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун кимлар биландир суҳбатлашиш, режаларни пухталаш ниятида бўлсангиз, суҳбатни телефон орқали амалга оширманг. Яхшиси учрашиб, юзма-юз гаплашинг. Шуниси ишончлироқ, жонлироқ кечади. Суҳбат давомида вазият қалтислашиши мумкинлигига ҳам руҳан тайёрланиб олинг. Куннинг иккинчи ярмида кимдир сизга кўнгилсиз хабар етказиш эҳтимоли бор. Бу воқеага ҳам оғир-босиқ муносабатда бўлишингиз тавсия этилади. Асабларни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

1 январ куни атрофдагиларга, яқинларингизга шодлик, қувонч, муҳаббат ҳадя этинг. Агар шу кунга қадар уларга ҳақиқий меҳрингизни изҳор эта олмаган бўлсангиз, бугун имконият эшиклари очиқ. Учрашувлар, кимга бўлмасин, совғалар ҳадя этиш, саёҳатга отланиш бугун муваффақият келтиради. Башарти қандайдир катта ишга пул тикишни режалаштирган бўлсангиз, бугун ҳеч қандай харидга пул сарфлашни хаёл қила кўрманг. Кечқурун оила даврасида байрамни давом эттиринг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

1 январда кайфиятингиз у қадар байрамона кечмаслиги кутилади. Атрофдагиларни ёлғончиликда, хиёнатда, номардликда айблай бошлайсиз. Аммо бир марта бўлсин, ўзингизни ташқаридан туриб кузатинг. Шунда омад ва эзгуликлар ёнгинангизда турганини ўз кўзингиз билан кўрасиз. Таниш-билишларга ҳали ҳеч қачон ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингизни намойиш этинг. Кечқурун ўзингиз ва севимли инсонингиз ҳақида илиқ гапларни эшитасиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Нима бўлмасин, руҳиятингиз қай ҳолатда қолмасин, байрам кайфиятингизни йўқотмаслигингиз керак. Ҳатто, даҳшатларга ҳам кулиб боқишга ҳаракат қилинг. Токи, депрессия деб аталмиш бало сизни енгиб қўя олмасин. Муҳаббатда ҳам сизга экстремал вазиятлар сира керак эмас. Мулойимлик, меҳр ва ҳурмат-иззат қидиринг. Жуфтингизга янада кўпроқ эътибор қаратинг. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади. Юлдузлар шундай башорат қилишган. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини эҳтиёт қилсинлар.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

1 январ куни шундай бир кайфиятда бўласизки, гўё жодугарга айланиб қолгингиз келади. Кимларнингдир келажагидан гапиришни ихтиёр эта бошлайсиз. Йўқ, сизга бу йўл тўғри келмайди. Бу йўлда қашқирлар кўп. Сизни ямлаб ташлашади. Сиз ҳақ йўлдан боринг. Атрофдагиларга ёрдам қўлини узатишдан чарчаманг. Саломатлигингиз ҳам у даражада яхши эмас. Зудлик билан витаминлар қабул қилишни бошламасангиз бўлмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Чаён буржида туғилганларнинг бугуни сершовқин кечиши кутилмоқда. Шунинг дастидан уй юмушлари, ички муаммолар четда қолиб кетиш хавфи бор. Агар режани пухталасангиз, ҳаммаси кўнгилдагидек кечади. Ҳали содир бўлмаган кўнгилсизлик учун ҳалитдан аза очманг. Сизга иккиланиш ярашмайди. Фаоллик, қатъиятлилик ярашади. Омадингизни берсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

1 январда ўқотар буржи вакилларининг баъзилари ҳатто ўз соясидан қўрқа бошлайди. Балки уйқунгизда ёмон туш кўргандирсиз? Унутинг, даҳшатларни нари суринг. Ҳаётингизни гармония билан чулғаш ҳаракатига тушинг. Жуфтингиз билан баъзи масалаларда келиша олмай қолишингиз ҳам мумкин. Бу муаммони асабийликларсиз ижобий ҳал этишингиз шарт. Кечқурун асло олис сафарга отланманг, бу сизга муваффақиятсизлик келтиради. Саломатлигингиз панд бера бошласа, халқона йўллар билан даволанишга уринманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Сизнинг ўзгалардан фарқли жиҳатингиз шуки, тўғрисўз ва ҳалолсиз. Бошқалар ҳам шундай, аммо сиз улардан-да яхшироқсиз. Шунинг учун ҳам танлаганингиз, жуфтингиз севади, дўстлар қадрлайди. Аёллар, қиз-жувонлар косметологга, диетологга албатта чиқиб келишлари лозим. Ташқи кўринишингизга янада кучлироқ эътибор қаратмасангиз бўлмаскан. Бугун зарарли одатлардан воз кечиш ўта муваффақиятли кечади ва дастлабки натижаларини бера бошлайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

1 январда ҳар бир гапирадиган гапингиз, тутадиган йўлингизни назоратда ушланг. Билингки, сизнинг бошингиздан ўтаётган ҳар бир яхши-ёмон ҳодиса учун ўзингиз жавобгарсиз. Айниқса, муҳаббат бобида эҳтиёт бўлинг. Ҳеч кимни беҳуда айбламанг. Бажарган ишларингиз кун давомида ўзининг ижобий натижаларини беради албатта ва сизнинг янги-янги қирраларингиз намоён бўлади. Кечқурун уйингизни меҳмон босиши, яқин дўстингиздан қувончли хабар эшитишингиз кутилади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Кунингиз ташвишлардан, шов-шувлардан холи бўлмайди. Сиздан кимлардир нималарнидир талаб қилади, сўрайди, турли саволлар беравериб чарчатишлари мумкин. Ўзингизда бардош ва куч топа билинг. Шунда ҳар қандай кўринишдаги муаммоларни осонгина бартараф эта биласиз. Оилалилар уй-жой масаласида сезиларли ҳаракатларни содир этишлари тавсия қилинади. Кечқурун дўстлар билан телефон орқали суҳбатлашгач, чарчоқларингиз чиқиб, яна хуш кайфият сизга ҳамроҳлик қила бошлайди.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here