Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 2 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Январда сизга жисмоний зўриқишлар қатъиян тақиқланади. Бундан ташқари, арзимаган нарсани деб хавотирга тушиш, асабийлашиш ҳам мумкин эмас. Агар бу тақиқловларга амал қилмасангиз, фақат зиён кўрасиз. Бекорга вақт ҳам йўқотасиз. Яқин инсонларингиз билан кўпроқ мулоқотда бўлинг. Ишхонада эса ҳаммаси жойида бўлади. Агар бир неча кунлик дам олишлардан кейин иш оғир туюлмаса, қолгани чикора. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Ниҳоят оқ-у қорани ажрата оладиган сергак инсонга айланасиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Фитна-ю, фириб, ёлғон, шафқатсизликларни четга суринг ва яқин инсонингизни кўпроқ ардоқлаш ҳаракатида бўлинг. Биринчи навбатда уй юмушларини қойиллатинг. Ижод аҳли бугун фақат илҳоми келсагина қоғоз қораласин. Мажбурий битилган асарнинг тоши енгил бўлади. Кун давомида катта пул ва шон-шуҳрат ортидан қувманг, тақдирда борига шукр қилинг. Катта пулнинг ўзи сизни йўқлаб келади иншооллоҳ. Соғлиғингиз кечки пайтга бориб бироз панд бериши кутилади. Бунинг қўрқинчли жойи йўқ.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

2 январ куни муҳаббатда хуфиёна, хиёнатга етакловчи машғулотлардан қочинг. Бу машғулотлар сизга инқироз ҳамда бахтсизликдан бўлак нарсани ҳадя этмайди. Молиявий муаммоларни ҳал этишда ҳам шошма-шошарликка йўл қўйманг. Акс ҳолда қуруқ кисса билан қолиб кетишингиз мумкин. Кечқурун сизни меҳмонга таклиф этишлари кутилади. Албатта рози бўлинг ва меҳмондорчилик баҳонасида яхшилаб дам олинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун иш бажаришда жамоавийликдан нари бўлишингизга тўғри келади. Ҳар қандай юмушни мустақил тарзда амалга оширишингиз керак бўлади. Бусиз ҳам руҳан, ҳам жисмонан зарар кўрасиз. Кун мобайнида сиз қимматбаҳо буюм жойланган жўнатмани, ёки шу мақсадда битилган мактубни қабул қилиб оласиз. Шу нарса кўплаб муаммоларингизни ижобий ҳал этишда, порлоқ келажак сари олға қадам ташлашингизда ёрдам беради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

2 январда биринчи бўлиб молиявий масалаларни ҳал этишга киришинг. Бу сизга бир ойлик тирикчилик манбаини тортиқ этиши тайин. Харид масаласида тежамкорликка эътибор қаратинг. Бугун организмни тоблаш амаллари муваффақиятли кечади. Шунинг учун спортзалга боринг. Спорт билан астойдил шуғулланишни бошланг. Оиласизлар учун 2 январ романтик учрашув куни ҳисобланади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Агар керак-нокерак саволлар устида бош қотиришга тушиб кетмасангиз, юлдузлар сизга ажойиб кунни ваъда қилишган. Иложи борича ёлғиз қолинг, бўлаётган ва бўлиши кутилаётган ҳодисаларни таҳлил этинг. Кечқурун молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш чоғида қўпол хатога йўл қўйишингиз мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун энг яқин дўстларнинг қимматли маслаҳатларини олинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, организмни жисмонан зўриқтиришдан тийилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

2 январда йўлингизда учрайдиган тўсиқларга нисбатан объектив муносабатда бўлинг. Ўзингиз яхши танимайдиган одамлардан нари юринг. Йўқса, билиб-билмай кўнгли қорага дилингизни очиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун оила аъзоларингиздан бири билан жанжаллашиб қолишингиз хавфи сезиляпти. Бундан ташқари, баъзилар қаттиқ шамоллаб қолишлари эҳтимолдан холи эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Атрофдагиларга эмас, ўзингизга, қалбингизга ишонган ҳолда иш кўринг. Башарти кимдир сизни кўнгилсиз ҳодисага рўбарў этишни мўлжаллаётганидан хабар топсангиз, сукут сақланг-у, ўзингизни четга олинг. Бугун азартли ўйинлар, ёлғон-ёшиққа йўғрилган мулоқотлар инқирозга юз тутдиради. Ёки жуда бўлмаганда пулсиз қолиб, яқинларингиз, ишхонадагилар қаршисида обрўйингизга путур етади. Оиласизлардан бири ўзи анчадан бери яхши танийдиган одамни севиб қолиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

2 январ куни атрофдагиларга ҳақиқий тусингизни намойиш этинг. Ҳасадгўйлар аслида ким эканингизга гувоҳ бўлсинлар. Муҳаббатда ҳадеганда ваъдалар беришдан тийилинг. Аниқлик, шиддат, реаллик молиявий аҳволингизни яхшилашда катта ёрдам беради. Тадбиркор бўлсангиз, шуларнинг кўмагида ўз позициянгизни янада мустаҳкамлаб олишингиз ҳам эҳтимолга яқин. Саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуринг. Кечқурун ёлғиз қолинг. Эртанги режаларни пухталаштиринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ўзингиз учун жуда майда туйилган юмушларга ҳам жиддий эътибор қаратинг. Йўқса, катта йўқотишларга юз тутишингиз мумкин. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, зинҳор ба зинҳор халқона усул билан муолажа олишга уринманг. Куннинг иккинчи ярмида қандайдир хабар эшитишингиз кутилади. Хабарга ишониш ё ишонмасликдан олдин яхшилаб таҳлил қилинг. Бу хабар пул билан боғлиқ бўлиши мумкин. Овқатланиш режимини бузманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

2 январ куни нафақат ишхонадаги юмушлар билан, балки саломатлигингиз билан ҳам шуғулланинг. Айниқса, янги йил байрамида спиртли ичимлик ва ёғли таомларга ружу қўйган бўлсангиз, саломатлигингиз эътиборга муҳтож. Яқинларингиз билан камроқ мулоқотда бўлинг. Орангизда кимнингдир айби билан жанжал келиб чиқиш хавфи бор. Кечқурун яқин дўстингиздан шахсий ҳаётингизга тааллуқли оқилона маслаҳат оласиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун катта ва янги ишга қўл уришдан сақланинг. Акс ҳолда кечирилмас хатога йўл қўйишингиз, катта пул йўқотишингиз турган гап. Яхшиси, бир неча кун дам олинг. Дўстлар, таниш-билишлар даврасида кўпроқ ўтиринг. Шахсий ҳаётда мажбуриятларингизни унутиб қўйманг. Бугун спортнинг ҳар қандай тури билан шуғулланиш муваффақият келтиради.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here