Янги йилнинг илк кунини табассум билан қаршиланг!

0

Армия сафига чақирув мавсуми. Психиатр ҳузурига бир йигит атайин телба қиёфасида, гўё ўзини мотоцикл қилиб кўрсатиш учун бор овозда бақириб кирди.

— Дрин, дри-ин, дри-ин! Мотоциклни қаерга қўяйлик, дўхтир?

Психиатр:

— Ана, бурчакда менинг мотоциклим турибди, ўшанинг ёнига қўя қолинг!

* * *

— Азизам, сенга кутилмаган совғам бор!

— Вой, мукофот пули олдингизми?

— Ҳа, уч ойлик маош миқдорида.

— Зўрсиз!

— Ўша пулларнинг ҳаммасига сен учун атиргуллар сотиб олдим.

— Аҳмоқсиз!!!

* * *

Чиройли бир қиз дугонасига деди:

— Мастона, кеча «Робинзон Крузо» деган китоб бор-у, ўшани ўқиб тугатдим. Ана, аҳмоқ! Шунча йил оролда яшабди-ю, шундоқ мобиль телефонини қўлига олиб, бирорта танишига қўнғироқ қилиш хаёлига келмабди.

— Вой, дугонажон, нималар деяпсан? Ахир ороллардан тариф жуда қимматлигини ўзинг ҳам биласан-ку!

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here