Диққат, Россия эстрадаси маликаси Алла Пугачёвани қўшиқ ўғирлаганликда айблашмоқда!!! (ВИДЕО)

0

 

Куни кеча қўшиқчи шоир Александр Вульх Алла Пугачёва ижро этган «Я летала» қўшиғи аслида ўғирланганини, бу қўшиқ мусиқаси Игорь Сарухановнинг «Придуманная любовь» қўшиғидан олинганини маълум қилди. Айблов интернет сайтларига ҳам тарқатилди. Шоирнинг айтишича, Игор Саруханов ўзининг «Придуманная любовь» қўшиғини 2015 йили ижро этган. Пугачёва эса яқиндагина қўшиқ мусиқасини ўзлаштирган-у, янги шеър қўйиб ижро этган.

Афсуски, бу айбловга Алла Пугачёванинг ҳеч бир мухлиси ишонаётгани йўқ. Аслида шоир ким кимдан мусиқа ўғирлаганини иккала қўшиқни ҳам тинглаб кўргандан кейин айтса бўларди. Мабодо бу шоир мусиқаларнинг фарқига бора олмаса, бунга Алла Пугачёва айбдор эмас. Хуллас, қуйида биз иккала қўшиқни ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз. Хулоса чиқариш сиздан.

belnovosti. by

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here