Тирноқларингиз ўзингизга ёқадими?

0

Кўп ҳолларда қўлларимиз ва тирноқларимиз парваришига эътибор бермаймиз. Бу ишимиз нотўғри.

Тез-тез ва вақти-вақти билан тирноқларингизни лимон сувига ботирилган пахта билан артиб туришга ҳаракат қилинг. Бунда тирноқлар тозаланиб, ялтираб туради. Бўлар-бўлмасга артавериш эса тирноқни қуритиб қўйишини унутманг. Нозик ва тез синувчи тирноқларни асл ҳолига келтириш учун илиқ ўсимлик мойига бир неча дақиқа ботириб туриш керак бўлади. Сўнг тирноғингизга бир неча томчи лимон шарбати томизиб кўринг. Уни дарҳол ювиб ташламанг, шунчаки артиб қўйишнинг ўзи кифоя. Муолажани ҳафатасига икки-уч марта такрорлаш яхши самара беради. Кир ювгандан сўнг ишқордан зарарланиб қолган қўл терисини озроқ олма сиркасига ботирилган пахта билан артсангиз, тезда ўз ҳолига келади.

«Ҳордиқ плюс» газетасидан

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here