Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 3 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

январ куни асосий эътиборни атрофдагиларга қаратишингиз лозим. Агар дўстлар ва қариндошлар кўмагига эҳтиёж сезсангиз, сира иккиланмасдан мурожаат этинг. Уй юмушлари, молиявий масалаларни ҳал этиш ва келажак режалар тузиш билан банд дўстларимизни албатта омад ўз бағрига олади. Кечқурун айримлар фавқулодда хизмат сафарига отланиши кутилади. Бугун саломатлигингизга ҳам жиддий эътибор қаратинг. Шамоллаш, грипп аломатлари хавф солиши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Ҳам руҳан, ҳам жисмонан шоҳона ҳаёт сари талпинишда давом этинг. Агар бу йўлда ҳаракатингиз сусайса, омад сиздан юз ўгириши ҳеч гап эмас. Оила қурмаганларни бугун романтик танишувлар кутиб қолади. Оилалилардан кимлардир илк муҳаббатини учратиши мумкин. Асосийси, ўзингиз севган, сизни ардоқлайдиган инсондан тотли туйғуларингизни аяманг. Орангизда тўсқлар, пардалар пайдо бўлишига йўл берманг. Бугун саломатлигингиздан шикоятингиз бўлмайди иншооллоҳ.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

3 январда қўлингизда бор пулларни бўлар-бўлмасга сарфлаб қўйишдан сақланинг. Агар шундай қилсангиз, инқирозга юз тутишингиз тайин. Бугун уй ва офисда тартиб ўрнатиш, янги дўстлар, ҳамкорлар орттириш муваффақиятли кечади. Муҳаббат бобида оила қурмаганлар боши берк кўчада қолиб кетишлари эҳтимолдан холи эмас. Бунга ўзингиз тарафдан йўл қўйилган қўпол хато сабаб бўлиши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кун давомида амалга оширишингиз учун тузилган режаларни яна бир карра кўздан ўтказинг. Агар объектив мақсадга кўзингиз тушмаса, қайтадан режа тузинг. Аммо бу ҳақда ҳеч кимга оғиз очманг. Ишхонангиздаги баъзи ҳамкасблар сизни танқид остига олиши кутилади. Бу жанжалга айланиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Раҳбарият билан асло тортишманг. Айниқса, миянгизда ажойиб бир ғояни пишитиб юрган бўлсангиз, ўзингизни босишингизга тўғри келади. Насиб этса ўша ғоя сизни юқори чўққиларга олиб чиқиши мумкин. Кечқурун спорт билан шуғулланинг. Бу саломатлигингизни мустаҳкамлайди, кайфиятингизни кўтаради.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

3 январ куни пулда ҳам, муҳаббат-у рўзғорда ҳам меъёрни билинг. Меъёрдан ортиғи сизни яхшиликка олиб бормайди. Куннинг иккинчи ярмида жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Шахсий ҳаётда ўз ҳукмингизни барчага ўтказишдан тийилинг. Бу оиладаги ўрнингиз ва ҳурматингизни йўққа чиқариши турган гап. Кечқурун овқатланишда эҳтиёт бўлинг. Овқатдан заҳарланишингиз хавфи сезилмоқда.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Олдинда сизни катта-кичик жанжалли вазиятлар кутиб турибди. Уларни бартараф этиш лозим. Йўқса, кунингиз кўнгилсизликдан чиқмай қолади. Башарти вужудингиздаги агрессивликни тинчлантира олмасангиз, ёлғиз қолинг. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида романтик танишувни бошдан кечиришади. Муносабатларингиз жуда тез фурсатда жиддийлашиб кетиши кутилмоқда. Кечқурун спиртли ичимлик истеъмоли ва фаолик талаб қиладиган ишларни бажаришдан воз кечинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

3 январда безовталикда уйқудан уйғонасиз. Сиздаги бу безовталикни оилангиздагилар ҳам тинчлантира олмасликлари тайин. Молиявий жиҳатдан бугунча у қадар омадингиз келмайди. Борига шукр қилинг. Кечки пайт жанжалли вазиятларга тушишингиз, айримлар бошқа манзилга кўчиб ўтиш амалларини бошдан кечириши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, тоза ҳаво депрессиядан асрайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Эрталабданоқ молиявий муаммоларингиз ўзидан кўпая бошлаши кутилади. Уларни ўз вақтида, жойида ҳал этмасангиз, зиёнингизга ишлаши аниқ. Оилангизда ҳам сиз ва қариндошлар ўртасида бир-бирингизни тушунмовчиликлар юзага келиши мумкин. Кечқурунга яқин янги танишувлар кутилмоқда. Бу кайфиятингизни яхши тарафга ўзгартиради. Кечқурун руҳни кўтаришга қаратилган машғулотлар билан банд бўлинг. Жуда бўлмаса, ширин хаёллар денгизига шўнғинг. Бу ҳам руҳни кўтаришда тенгсиз ҳисобланади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

3 январда ишда ҳам, муҳаббат, шахсий ҳаётда ҳам фақат идеаллик сари талпининг. Туйғуларни жиловлаб олинг. Эмоцияга, иллюзияга эрк берманг. Кўп йиллик тажрибангиздан келиб чиқиб иш тутсангиз, молиявий муаммолар ҳам сизга осон бўйсунади. Мабодо уйдагилар арзимас гап-сўзларни деб жанжал чиқариш ҳаракатига тушишса, сукут сақланг-у, кўчага чиқиб кетинг. Жанжали кўп уйдан барака қочади. Соғлиғингиз ҳам у даражада ҳавас қиладиган эмас. Жанжаллар, кўнгилсизликлар, хафагарчиликлар баттар қилиши турган гап.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ташқи ва ички дунёнгизни тартибга келтириш ҳаракатига тушинг. Муаммоларни маълум муддатга нари суринг. Руҳан тайёр бўлганингиздан кейингина улар томонга юзланинг. Тушдан кейин қандайдир тушунарсиз вазиятга тушиб қолишингиз асабларингизни қақшатиши мумкин. Бу масалада ёши улуғ танишлар, қариндошлар, ҳамкасблардан маслаҳат сўранг, зиён кўрмайсиз. Кечқурун спорт билан шуғулланишдан воз кечинг, жароҳат олишингиз хавфи сезиляпти.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

3 январ куни нимаики иш қилманг, эҳтиётсизликдан сақланинг. Бу нафақат саломатлигингизга путур етказади, балки жамиятдаги обрўйингизни ҳам бир пул қилади. Муҳаббатда таваккалчилик сизга кўнгилдаги натижаларни бера олади. Бусиз жуфтингиз ё танлаганингизга ростакам туйғуларингизни изҳор эта олмайсиз. Кечқурун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилади. Ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Ишда, яшашда, ҳаракатланишда сизга биринчи навбатда бардош, қолаверса, совуққон муносабат катта ёрдам беради. Зиммангизда Яратганнинг синовлари бир олам. Уларнинг ҳар биридан ўтишга маҳкумсиз. Демак, яна синов юборган эгамдан бардош ва матонат сўранг. Сизга яхшилик тиловчилардан ёрдамингизни дариғ тутманг. Олис сафарга отланиш бугун муваффақиятсизлик келтиради.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here