Ҳар байрамда 50 тонна чиқиндини бағрига сиғдирган хиёбон

0

Нью-Йоркнинг «Таймс-сквер»идаги машҳур шар 23 метр баландликка кўтарилгач, 246 та шаҳар коммунал хизматида ишлайдиган хизматчилар жанговар тайёргарликда туришади. Улар деярли мумкин бўлмаган ишни уддалашлари керак — яъни хиёбон юзида ҳатто бир дона ҳам конфет қоғози қолмаслиги керак.

«Папирос қолдиқлари, байрам шапкалари, ҳа, у ердан нималарни топмаймиз», — дея ҳикоя қилади Нью-Йорк санитария Департаменти директори Пол Висконти. «Бу осон иш эмас, гоҳида ҳаво ёмон бўлиб, қоғозлар асфальтга ёпишиб кетади».

Бу йил департамент 30 та механик чўтка, 58 та ҳаво тозалагич, 44 та чиқинди машинаси ва 58 та оддий супурги билан қуролланиб олишди.

Пол Висконтининг сўзларига кўра, Янги йил тунида «Таймс-сквер»ни тартибга солиш учун 12-16 соат керак бўлади. Байрам бошлангунича эса бу ерга 70 та қўшимча чиқинди контейнерлари келтириб қўйилади.

«Худди шу тахлит ўтган йили хиёбондан 50 тонна чиқиндини йиғиштириб олгандик. Бунинг ўзи бўлмайди», — дейди Висконти.

Озода тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here