КУН КУЛГИСИ…

0

 * * *

Икки аёл суҳбатидан:

— Йўқ, менинг Равшанбегим кечаси йиғламайди. Йиғлашни бошлаши билан алла айтаман.

— Мен ҳам илгари шундай қилгандим. Лекин қўшнилар: «Қўй, Ойниса, ундан кўра боланг йиғлай қолсин!» дейишган.

* * *
Эркакка савол беришди:

— Ҳаётда бахт муҳимроқми, саломатликми?

— Саломатлик.

— Нега?

— Яқинда бахтимни учратгандим, лекин саломатлигим панд берди.

* * *
Жуҳуд дўстига деди:

— Оғайни, сендан қарзим бор. Буни биламан. Қарзингни қистасанг, жуда ҳижолатга тушаман. Қарзимни қайтармасам, сен хавотирлана бошлайсан. Кел, шу қарздан кўра об ҳаво ҳақида гаплашайлик!

* * *
— Дадаси, туғилган кунингизга нима совға қилай?

— Хотин, илтимос, туғилган кунимда кар-соқов ролини ўйнаб бергин!

* * *
— Кеча тунги соат бешгача ўтирганимиз учун хотининг адабингни бергандир-а?

— Йўқ, манави тўртта тишимни барибир олдириш керак эди.

* * *
Олманинг ичидан ерга учиб тушаётган қурт баланд овозда қичқирди:

— Ура, мен ҳам уча оларканман!

* * *
Икки қўшни аёл жанжалидан:

— Нима, қизингнинг бахти очилиб, яхши йигитга текканини айтиб мақтанмоқчимисан? Менинг қизимга-чи, манаман деган бойваччалар алимент юбориб туради, тузукми!?.

* * *
Хотин тарозига чиқди-ю, эр унга разм солиб туриб кулди.

— Мана шу вазнингга мос келиши учун бўйинг қанча бўлишини биласанми?

— Қанча бўлиши керак?

— Беш ярим метр.

* * *

Икки ўқувчи суҳбатидан:

— Мен математика муаллимимизга ишонишниям, ишонмасликниям билмай қолдим.

— Нега?

— Ўтган куни олтини тўртга қўшса ўн бўлади деганди. Бугун келиб еттига учни қўшса ўн бўлади деяпти.

* * *

— Эгачи, манави кўйлакда ўн ёшга ёшариб кетибманми?

— Вой, ўзи ёшингиз нечада?

— Кўйлакдагисими, ё кўйлак киймасимдан олдингисими?

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here