Уйидаги арча тагидан нотаниш кишини топиб олган аёл

0

Эльдар Рязановнинг «Тақдир туҳфаси ёхуд қушдек енгил бўлинг» фильми тўқима эмас экан. Бу ҳолатни Альбина Маркова исмли аёл ўз бошидан ўтказди.

Эрталаб Альбинанинг турмуш ўртоғи ишга кетгач, у эшикни қулфлашни унутиб, ваннахонага кириб кетди. Ваннадан чиққанида эса қўрқиб кетган ўғли квартирада бегона эркак борлигини айтиб қолди. У арчанинг тагида оёқларини йиғиб, ухлаб ётар, ёнида эса кийимлари тахлаб қўйилган эди.

«Буни кўриб, жуда қўрқиб кетдим, бундай ҳолат келиб-келиб менинг хонадонимда содир бўлади, деб ўйламагандим. Дастлаб турмуш ўртоғим ишдан эртароқ келиб, арча тагида ухлаб қолган, деб ўйладим. Яхшилаб қарасам, ундай эмас экан».

Қўрқиб кетган она-бола дарҳол ваннахонага яшириниб олишди. Аёл ўша ердан турмуш ўртоғига қўнғироқ қилди.

Хонадонига қайтиб келган уй соҳиби меҳмонни уйғотишга уриниб кўрди. Шахсини аниқлаш учун эса сумкасини титишга тўғри келди. Аниқланишича, нотаниш дайди тиббиёт факультетининг 4-курс талабаси экан. Фамилиясини эшитгандан сўнг талаба ўзига келди, бироқ бегона одамнинг уйига қандай кириб қолганини изоҳлаб бера олмади.

Бу ҳолатни аёл лабда кулги билан қаршилади, бироқ унинг эри кейинги сафар «Ипполит» қатъиятли бўлишини ва москвалик пиёнистанинг адабини бериб қўйишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Озода тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here